Get Mystery Box with random crypto!

TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®

Logo of telegram channel teleradiouz_official — TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ® T
Logo of telegram channel teleradiouz_official — TELERADIO.UZ / Kelajak teleradiosi ®
Channel address: @teleradiouz_official
Categories: News
Language: English
Subscribers: 145
Description from channel

"Kelajak internet teleradiokompaniyasi" muassisligidagi TELERADIO.UZ internet teleradiosining telegramdagi rasmiy kanali.

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 5

2022-06-07 09:18:20 Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди

У жиноий шериклари билан 48 млрд. сўм бюджет маблағларини талон-торож қилганликда айбланмоқда.

Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров ўзига нисбатан олиб борилаётган дастлабки тергов ҳаракатлари жараёнида эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Андижон шаҳар ҳокими эски лавозимида (вилоят молия бошқармаси бошлиғи) ишлаган вақтда шериклари билан 48 млрд сўм бюджет маблағларини талон-торож қилган. Бош прокуратура томонидан олиб борилаётган тергов иши доирасида 37 нафар шахсга нисбатан айблов эълон қилиниб, уларнинг 32 нафари қамоққа олинган. Ҳозирча етказилган зарарнинг атиги 23 фоизи қопланган. Терговни Бош прокуратуранинг Уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бошқармаси олиб бораётгани маълум.

Ҳайдаров жорий йил 28 май куни депутат даҳлсизлиги ҳуқуқидан маҳрум қилинганди.

Баҳромжон Ҳайдаров аввалроқ ҳоким сифатида ҳам ер ажратиш билан боғлиқ қонунбузарликлар оқибатида давлат манфаатларига 1,7 миллиард сўмдан ортиқ зарар келтиргани маълум қилинган эди. Бир вақтнинг ўзида депутат ҳисобланган ҳокимни дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум қилиш бўйича Андижон вилояти прокуратураси томонидан 2022 йил 3 февраль куни Халқ депутатлари вилоят кенгашига киритилган тақдимнома тақдири юзасидан жамоатчиликка маълумот берилмаган.

Бугунга қадар Андижон шаҳри ҳокимининг ноқонуний ер ажратгани, фуқароларни ҳақорат қилгани ва бошқа масалаларда қонунга зид хатти-ҳаракатлари жамоатчилик томонидан кескин қораланиб келмоқда.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
87 views06:18
Open / Comment
2022-06-07 09:18:20
Андижон шаҳар ҳокими Баҳром Ҳайдаров қамоққа олинди

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
66 views06:18
Open / Comment
2022-06-07 09:17:19
Уч киши ўз уйида тириклайин ёниб кетди

Россиянинг Тюмен вилояти Чаплик қишлоғидаги хусусий турар-жой биносида чиққан ёнғинда уч киши тириклайин ёниб кетди. Бу ҳақда 6 июн куни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Россия ҳудуди бўйича бош бошқармаси маълум қилди, деб хабар бермоқда “ТАСС”.

Уларнинг айтишича, ёнғин оқибатида икки аёл ва бир эркак ҳалок бўлган. 

“Ёнғинда одамларнинг ўлимига уйқу ҳолати сабаб бўлган”, – дейилади ФВВ хабарида.

Маълум қилинишича, ёнғинни ўчиришда 11 киши ва бешта махсус техника иштирок этган. Ҳодиса чекиш пайтида оловга эҳтиёцизлик билан муносабатда бўлиш натижасида юзага келган.

Хусусан, тергов қўмитасининг вилоят бошқармаси ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари ҳодисанинг аниқ сабабларини аниқлаш учун тергов-суриштирув ишларини бошлаганини маълум қилди.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
67 views06:17
Open / Comment
2022-06-07 09:09:35 ДХХ Қашқадарёда Кадастр агентлигининг туман бўлими бош инспектори ва унинг шеригини пора билан ушлади

4 июнь куни Давлат хавфсизлик хизмати Муборак туман бўлинмаси, Департаментнинг Муборак туман бўлими ва туман прокуратураси ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

«Nasafnews» манбасининг хабарига кўра,  ўрмон хўжалигининг Муборак тумани ўрмончиси ва Кадастр агентлиги Муборак  тумани бўлими бош инспектори Косон туманида яшовчи фуқародан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни олганда қўлга олинган.

Маълум бўлишича, Косон тумани «Истиқлол» МФЙда яшовчи фуқаро С.А. ариза билан мурожаат қилиб, Муборак туман ўрмон хўжалигида жойлашган ғишт заводи ҳудудидаги кадастр ҳужжати бўлмаган бинолар ва унумдор тупроқ қатламидан фойдаланганлиги учун маъмурий баённома тузмасликни ваъда қилган ўрмончи Ш.Ф. ва инспектор Ф.Қ.лар ундан 500 АҚШ доллари сўраганлигини маълум қилган. 

Шундан сўнг, ўтказилган тадбирда аризачидан 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни олган ўрмончи қўлга олинган.
Тадбирда ушланган Ш.Ф. ўз кўрсатувида 300 АҚШ доллари ва 2 миллион сўм пулни  Кадастр агентлигининг Муборак тумани бўлими бош инспектори Ф.Қ.га беришини айтган ва Ф.Қ. ундан бу пулларни  Муборак тумани «Истиқлол» МФЙда олаётган вақтда ушланган.
Бу икки ходимга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексинининг тегишли моддалари билан жиноят иши ғўзғатилиб, жиноят иши бўйича ҳужжатлар Муборак туман прокуратурасига юборилган.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
56 views06:09
Open / Comment
2022-06-07 09:09:35
ДХХ Қашқадарёда Кадастр агентлигининг туман бўлими бош инспектори ва унинг шеригини пора билан ушлади

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
54 views06:09
Open / Comment
2022-06-07 09:09:25 Ўтган ҳафта биржада пахта ёғи ва суюлтирилиган газнинг нархлари пасайди

Ўтган ҳафта давомида, 30 май – 5 июнь кунлари “Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси” АЖнинг барча савдо платформаларида 2 трлн 939,6 млрд сўмлик товарлар сотилган. Бу ҳақда биржа ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 3 317 та авторақамлар сотилди, сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 9 млрд сўмни ташкил қилди.

Шунингдек, ўтган ҳафтада 2 029 тонна пахта ёғи сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 140 харидор иштирок этди. Ўртача кунлик сотув ҳажмлари 406,0 тоннани ташкил қилди. Пахта ёғининг кунлик ўртача нархлари 1,6 фоизга пасайган.

Шу билан бирга, биржа савдоларига 31 992 тонна суюлтирилган газ қўйилди ва унинг барчаси сотилди. Ўтказилган савдоларда ҳар куни ўртача 210 харидор иштирок этди. Бу маҳсулотнинг кунлик ўртача нархлари 24,3 фоизга пасайган.

Маълумот ўрнида, кўриб чиқилаётган даврда очиқ биржа савдолари орқали жами 2 трлн 234,5 млрд сўмлик товар ресурслари сотилди.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
55 views06:09
Open / Comment
2022-06-01 15:18:42
Президент бугун тор доирада йиғилиш ўтказади

Бугун Президент Шавкат Мирзиёев ҳузурида соғлиқни сақлаш тизимида амалга оширилаётган ишлар ҳамда келгусидаги устувор вазифалар юзасидан тор доирадаги йиғилиш ўтказилади.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар берди. 

Унда Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг ҳисоботи ва истиқболдаги режалари кўриб чиқилади.

Кеча президент аҳолини озиқ-овқат, жумладан, чорвачилик ва паррандачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор ўтказганди.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
34 views12:18
Open / Comment
2022-06-01 04:19:52 Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди, бироқ...

Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди. Бу ҳақда Молия вазирлиги департамент бошлиғи Тўлқин Мирзаев АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

Мирзаевнинг айтишича, ҳозир бозорларда ун нархининг кўтарилиши вақтинчалик ҳодиса. Украинадаги вазият туфайли жаҳон бозоридаги ҳолат ва бунинг оқибатида импорт қилинадиган ун нархининг қимматлиги нархларнинг ошишига сабаб бўлди.

Айни пайтда республиканинг ўз захиралари етарли ва яқин кунларда бозорда қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун пайдо бўлади. Бу чора нархларни барқарорлаштиришга ёрдам беради, дейди Мирзаев.

Шунингдек, Тўлқин Мирзаев қолипли нон нархининг ўзгариши кутилаётганини очиқлади.

“Ун нархини эркинлаштириш рақобат муҳитини яратади. Нархлар кўтарилмайди, фақат Тошкент шаҳрида буханка нон нархининг ўзгариши кутилмоқда. Бозорларда эса аксинча, нархларнинг пасайиши тахмин қилинмоқда”, деди Молия вазирлиги вакили.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
101 views01:19
Open / Comment
2022-06-01 04:19:42
Ўзбекистонда ун ва буғдой нархи пасаяди, бироқ...

Айни пайтда республиканинг ўз захиралари етарли ва яқин кунларда бозорда қўшимча 50 минг тонна маҳаллий ун пайдо бўлади.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
116 views01:19
Open / Comment
2022-05-31 13:50:03
Ўзбекистон мактабларига Финландия мутахассислари жалб этилади

27 май куни Халқ таълими вазирлигида Финландия Ташқи ишлар вазирлигининг Россия, Шарқий Европа ва Марказий Осиё департаменти бош директори бошчилигидаги делегация билан учрашув ташкил этилди. Бу ҳақда вазирлик ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, учрашувда Халқ таълими вазирлиги масъуллари ҳамда Финландия делегацияси аъзолари иштирок этди. Дастлаб, Халқ таълими вазирининг биринчи ўринбосари Усмон Шарифходжаев ўқитувчиларнинг малакасини ошириш, ҳудудий миллий марказларига Финландия экспертларини жалб этиш масалаларига тўхталиб ўтди. 

Финландия томони ҳам мазкур жарайонга методистларни жалб этиш, ўқитувчиларни сертификациялаш, уларга методик ва амалий кўмак берилиши ҳақида фикр билдирди.

Учрашув давомида икки томон хусусий таълим ташкилотлари мутахассисларини ҳам Ўзбекистон халқ таълими тизимига жалб этишга келишиб олди.

@teleradiouz_official kanaliga obuna bo'ling!

https://t.me/teleradiouz_official
43 views10:50
Open / Comment