Get Mystery Box with random crypto!

Dove_pg

Logo of telegram channel dove_pg — Dove_pg D
Logo of telegram channel dove_pg — Dove_pg
Channel address: @dove_pg
Categories: Education
Language: English
Subscribers: 313
Description from channel

𝖁.𝕽.𝕽🕊️
#Assalomu_alaykum 🦋
🕊️ #Ollohga_oshiq_qalblar_uchun_yaratilgan! 🕊️
#Shunchaki_saxifa☝
#Bizdan_oladigan_har_bir_bilimingiz_biz_uchun_juda_qadrli! #Buni_unutmang!☝️🕊
#Dove_pg🦋🕊️📚
04. 08 2020🕊️
@Korolevatvbot
🕊️

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

2

1 stars

0


The latest Messages 8

2021-05-26 20:49:59 Китоб ўқиш сизга берадиган энг катта яхшиликлардан бири - бу чиркин воқеликдан гўзал оламларга сайр қилишдир. Шунинг учун ҳам гоҳида яхши китобдан бошқа ҳеч нарса керак бўлмай қолади...

(c) Г
22 views °•Nazokat Boliyeva•° , 17:49
Open / Comment
2021-05-26 20:49:25 Sabr ele (Ozbekcha Cover)

|
20 views °•Nazokat Boliyeva•° , 17:49
Open / Comment
2021-05-26 03:46:51 зинг шундай одам эмассан!» - деди. Мен Оишага: «Нима учун ҳузурингизга киришга унга ижозат бердингиз? Ахир, Аллоҳ таоло: «Покдомон аёлларга туҳмат қилиб, ўзига катта гуноҳ орттирган кишига қаттиқ азоб бордир!» - деганку?!» - дедим. Оиша: «Кўр бўлиб қолишдан ортиқроқ азоб борми?!» - деди (Ҳассон кўр бўлиб қолган эди). Кейин, Оиша: «Илгарилари у Жаноб Расулуллоҳнинг обрўларини ҳимоя қилиб мушрикларни ҳажв қилар эди», - деб қўйди».

@Dove_pg
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:46
Open / Comment
2021-05-26 03:46:29 еб сўрабдилар: «Эй Аллоҳнинг расули, мен қулоғим билан кўзимни доим эҳтиёт қиламан, Оишани эса фақат яхши деб биламан» - дебди. Зайнаб доимо мени Жаноб Расулуллоҳнинг бошқа хотинларидан ҳимоя қилиб юрар эди, бунинг учун Аллоҳ таоло уни тақводор қилиб, ёмон ишлардан сақлади. Унинг синглиси Ҳамна бинти Жаҳш эса доим онаси билан урушиб юрарди, Аллоҳ уни ҳам бўҳтончиларга қўшиб шарманда қилди».

Ибн Шиҳоб: «Бўҳтончилар ҳақидаги ҳадис мана шундан иборатдир», - дейдилар.

Урва ривоят қиладилар: «Бўҳтончилардан бири: «Субҳоналлоҳ, мени яратган парвардигорим ҳақи, бундан буён ҳеч қачон аёлни маломат қилмайман!» - деди. «Озгина вақтдан кейин шу киши Аллоҳ йўлида шаҳид бўлиб кетди», - дейдилар Оиша онамиз».

Зуҳрий ривоят қиладилар: «Менга Валид ибн Абдулмалик «Эшитдингмзми? Али ҳам Оишани ҳақорат қилган кишилар ичида бор экан», - деди. Мен: «Йўқ, лекин сизнинг қавмингиздан икки киши - Абу Салама ибн Абдурраҳмон ва Абу Накр ибн Абдурраҳмон ибн ал-Ҳарснинг менга хабар беришларича, Оиша разияллоҳу анҳо уларга: «Али менинг ҳақимда хеч нарса демаган», - дебдилар», - дедим». Бу масала ҳақида Зуҳрийдан қайта сўралганда, у киши Валиднинг гапи хато эканлигини, Ҳазрат Али Оиша хақларида бўҳтон қилмаганликларини айтган. «Асл ул-Атиқ» китобида ҳам шундай деб ривоят қилинган.

Оиша разияллоҳу анҳонинг оналари Умму Румон бундай деб ривоят қиладилар: «Мен Оиша билан бирга ўтирган эдим бир ансория аёл кириб келдида: «Фалончининг Аллоҳ таоло жазосини берсин!» - деб қайта-қайта қарғанди.

Нима учун қарғаяпсиз?» - деб сўрадим. Аёл: «Ўғлим иғвогарларга қўшилиб қолибди», - деди. «Қандай иғво?» - деб сўрадим. Шунда аёл Оиша ҳақида тўқилган, ҳаммага тарқалган бўҳтон ҳақида сўзлаб берди. Оиша: «Бу гапни Жаноб Расулуллоҳ ҳам эшитганмилар?» - деб сўради. Аёл: «Ҳа», - деди. Оиша: «Абу Бакр Сиддиқ ҳам хабардордирдирлар?»~деди. Аёл. «Ҳа, хабардорлар», - деди. Бу гапни ешитгач, Оиша беҳуш бўлиб йиқилди. Узоқ ётиб, кўзини очганда қаттиқ иситма бутун вужудини титратар эди. Мен уни қалин либоси билан ўраб қўйдим. Жаноб Расулуллоҳ келганларида: «Ё Расулуллоҳ, уни безгак тутиб, иситма қиляпти!» - дедим. «Анави гапларни эшитгандурда?!» - дедилар Жаноб Расулуллоҳ. «Ҳа, эшитдим!» - деди Оиша ва ўрнидан туриб ўтирди, кейин: «Аллоҳ таоло ҳақи, қасам ичганим билан менга ишонмайсизлар, узримни айқам, қабул қилмайсизлар, мен билан сизлар Яъқуб билан унинг ўғилларига ўхшаймиз, Аллоҳ таоло: «Аллоҳ ўзингиз таърифлагаиингиздек, мададкордир!» - деганку!» - деди. Жаноб Расулуллоҳ бу гапни эшитиб, индамай чиқиб кетдилар. Аллоҳ таоло оят нозил қилиб, Оишанинг покдомон эканлигини хабар қилди. Шунда Оиша Жаноб Расулуллоҳга: «Мен бунинг учун бирор кишига, ҳатто сизга ҳам миннатдорчилик билдирмайман, фақат Аллоҳ таолога шукр қилиман.

Ибн Абу Мулайка бундай дейдилар: «Оиша разияллоҳу анҳо оятдаги «Из талаққавнаҳу би-алсинатикум» («Вақтики сизлар тиллариигиз билан уни нақл қилар эдингизлар …») деган сўзларни «Из талиқуунаҳу би-алсинатикум …» («Вақтики сизлар тилларингиз билан унга туҳмат қилишингизни қуймас эдингизлар …» деб қироат қилар эдида, «Ал-Валқу ал-казибу» («Ал-Валқ туҳматдир») деб қўяр эди».

Ибн Абу Мулайка: «Оиша туҳмат ҳақидаги оятларни бошқалардан кўра яхшироқ билар эди, чунки бу оятлар унинг хусусида нозил бўлган эдида!» - дейдилар.

Урва ибн Зубайр бундай дейдилар: «Мен Оишанинг ҳузурида Ҳассонни сўка бошладим, Оиша мени қайтариб, бундай деди: «Сўкма уни, чунки Ҳассон Жаноб Расулуллоҳнинг обрўларини ҳимоя қилиб шеър ёзади. Бир куни Ҳассон Жаноб Расулуллоҳдан мушрикларни ҳажв қилишга рухсат сўради. Жаноб Расулуллоҳ: «Қурайш мушрикларини ҳажв қилаётганингда менинг насабимга ҳам тил теккизасанми?» - дедилар. Ҳассон: «Сизни улар орасидан ҳамирдан қил суғургандек ажратиб оламан!» - деб жавоб берди».

Ҳишом оталари Урвадан нақл қиладилар: «Мен Ҳассонни сўкканман, чунки у Оишага энг кўп бўҳтон қилган киши эди».

Масруқдан нақл қилинади: «Биз Оишанинг ҳузурига кирсак, Ҳассон ибн Собит ёнида ўтириб, унга бағишлаган қуйидаги шеърини ўқиб бераётган экан:

«Ҳаёлидур, вафолидур, иболи.

Сира билмас надур иғво хаёли!»

Ҳассон юқоридаги байтни ўқиб бўлиши ҳамоноқ, Оиша унга: «Аммо, ў
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:46
Open / Comment
2021-05-26 03:46:21 иқдирсан мунофиқларнинг ёнини оляпсан» - деди. Натижада икки қабила - Авс ва Хазраж қизишиб кетиб, бир-бирини ўлдиришга қасд қилиб қолди. Жаноб Расулуллоҳ эса ҳануз минбар устида турардилар. Ниҳоят, у зот икки қабила ўртасидаги алангага сув қуйиб тинчлантирдилар. Мен шу куни кечгача йиғладим, кўзимга уйқу келмади, ҳатто йиғи жигаримни эзиб юборгандек бўлди, мен йиғлардим, ота-онам эса ёнимда ўтирардилар. Шу пайт бир ансория аёл келиб, рухсат сўраб ичкарига кирди, у ҳам менга қўшилиб йиғлай бошлади. Биз шу ҳолатда эдик. Жаноб Расулуллоҳ кириб келдилар, салом бергач, ўтирдилар. у зот менга туҳмат қилингандан буён ёнимга ўтирмай қўйган эдилар. Бир ой бўляптики, у кишига менинг ҳақимда бирор ваҳий келмади. Жаноб Расулуллоҳ ёнимга ўтираётиб калимаи шаҳодатни айтдилар, кейин менга: «Эй Оиша, сенинг ҳақингда менга бундай ва бундай хабар етди, агар сен пок бўлсанг, Аллоҳ таоло сени тез кунда бу туҳматдан халос қилади, башарти бирор гуноҳ қилган бўлсанг, Аллоҳга истиғфор айт, тавба қил, чунки банда ўз гуноҳини эътироф қилиб, тавба қилса, Аллоҳ таоло унинг тавбасини албатта қабул қилади!» - дедилар. Жаноб Расулуллоҳ шу гапларни айтиб бўлганларидан кейин, бирдан кўз ёшим қуриб, бир қатра ҳам ёш чиқмай қўйди. Шунда мен отамга: «Менинг номимдан Жаноб Расулуллоҳга сиз жавоб қилинг!» - дедим. Отам. «Жаноб Расулуллоҳга мен нима дейман?» - дедилар. Онамга: «Бўлмаса, сиз жавоб беринг!» - дедим. Онам ҳам: «Жаноб Расулуллоҳга нима ҳам дердим» - дедилар. Шундан сўнг, ўзим: «Мен ёшман, ҳали Қуръондан кўп сура ёд олганим йўқ, лекин мен, Аллоҳ таоло ҳақи, аниқ билдимки, сизлар эшитган мазкур туҳмат дилингизга қаттиқ ўрнашиб олибди, унга ишонч ҳам ҳосил қилибсизлар. Агар мен: «Бундай ишни қилганим йўқ», - десам, сизлар барибир ишонмайсизлар, аммо Аллоҳ таоло менинг поклигимни билиб турибди. Ваҳоланки, сизлар ўзим қилмаган гуноҳни эътироф қилсам, ишонасизлар. Шундай экан, Аллоҳ таоло ҳақи, мен сизлар билан ўзим ўртамдаги воқеани Юсуф билан унинг отаси ўртасидаги воқеага таққослайманда, «Сабр гўзалдир, Аллоҳ ўзингиз таърифлаганингиздек, мададкордир!» деган ояти каримадан бошқа ўзимга юпанч тополмайман!» - дедимда, тескари ўгирилиб, тўшагимга ётиб олдим. «Аллоҳ таоло менинг поклигимни яхши билади, у албатта мени бу туҳматдан халос қилади!» - дер эдим. Аммо, мен Аллоҳ таолонинг менинг ҳақимда оят нозил қилишини билмас эдим, чунки «Мен бунга арзимайман, яхшиси Жаноб Расулуллоҳ туш кўрсалару, тушларида менинг поклигим аён қилинса!» - дер эдим. Буни қарангки, Жаноб Расулуллоҳ жойларидан жилмасларидан туриб, оила аъзоларимдан бирортаси ташқарига чиқиб улгурмай туриб, Аллоҳ таоло у зотга ваҳий нозил қилиб қолди. Ваҳийнинг юкидан Жаноб Расулуллоҳнинг баданлари безгак тутгандек титраб, вужудларидан маржон-маржон тер оқди.

Жаноб Расулуллоҳ ваҳий қабул қилиб олганларидан сўнг, менга кулиб қарадилар ва энг дастлаб айтган сўзлари шу бўлдики. «Эй Оиша! Аллоҳ таоло сенинг поклигингни хабар қилди», - дедилар. Шунда онам менга- «Туриб, Расулуллоҳга қуллуқ қил!» - дедилар. Мен эса «Йўқ, Аллоҳ таоло ҳақи, мен бу кишига туриб қуллуқ қилмайман, балки Аллоҳ таолонинг ўзига ҳамд айтаман!» - дедим Аллоҳ таоло «Инналлазийна жўу бил-ифки усбатун минкум» (яъни, «Бўҳтон тўқувчилар ўзларингизнинг қариндошларингиздир») деб бошланадиган жами ўнта оят нозил қилган эди. Аллоҳ менинг поклигим ҳақидаги ана шу оятларни нозил қилгач, отам «Аллоҳ ҳақи, Оишага туҳмат қилгани учун бундан буён Мистаҳга бир чақа ҳам бермайман!» - дедилар. Шунда Аллоҳ таоло ушбу оятни нозил қилди: «Ораларингиздаги фазлу саховат эгалари ўз қарин-дошларига, мискину муҳожирларга маблағ билан ёрдам қилмасликка онт ичмасинлар, уларнинг гуноҳларини авф қилсинлар, дўстлашсинлар! Аллоҳнинг сизларни мағфират қилишини истамайсизларми? Аллоҳ гуноҳларни кечирувчи, меҳрибон зотдир!». Бу оятни эшитиб, отам Абу Бакр: «Аллоҳ таоло ҳақи, албатта мен Аллоҳнинг мени мағфират қилишини истайман!» - дедилар, сўнг Мистаҳга илгаригидек яна ёрдам бера бошладиларда: «Аллоҳ ҳақи, мен бу ёрдамимни умрим борича тўхтатмайман» - дедилар. Жаноб Расулуллоҳ менинг ҳақимда Зайнаб бинти Жаҳшдан: «Оиша ҳақида нима биласан ёки кўргансан?» - д
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:46
Open / Comment
2021-05-26 03:46:14 эса ўша лутфу марҳаматни кўрмай, ўзимдаги касаллик устига шубҳа ичимни кемирарди. Жаноб Расулуллоҳ ҳар гал ҳузуримга кирганларида салом бериб «Қалайсан» - дейдиларда, кейин яна қайтиб чиқиб кетадилар. «Мендан нима ёмонлик ўтди экан» - деб гумонга ботаман Бир оз тузалганимдан кейин, Умму Мистаҳ билан бир куни ҳожатхонага чиқдим. Ҳожатхона уйимиздан узоқроқ бўлгани учун фақат кечаси чиқардик. Бу воқеа уйимизга яқин жойга ҳожатхона қурганимиздан анча олдин бўлган эди. Чунки, илгари биз ҳам қишлоқиларга ўхшаб яшардик, уйимиз ёнига ҳожатхона қуришдан жирканардик. Умму Мистаҳ Абу Раҳм ибн ал-Мутталиб ибн Абду Манофнинг қизи бўлиб, онаси Сахр ибн Омирнинг қизи - Абу Бакр Сиддиқнинг холаси эди. Умму Мистаҳнинг эса Мистаҳ ибн Усоса ибн Убод ибн Мутталиб деган ўғли бор эди. Мен Умму Мистаҳ билан бирга ҳожатхонадан уйимиз томон қайтаётган эдим, Умму Мистаҳ тойилиб кетди ва «Ноумид бўлгур, Мистаҳ» деб ўз ўғлини қарғади. Мен унга «Нега бундай ёмон сўз билан қарғайсан, Бадрда иштирок қилган мужоҳидни ҳам шундай қарғайсанми» - дедим. Шунда Умму Мистаҳ «Эй содда, эшитмадингми, сенинг ҳақингда нима гап айтганини» – деди. Мен «Қандай гап айтди» - дедим. Умму Мистаҳ бўҳтончиларнинг менинг ҳақимда айтганларини гапириб берди. Шундан сўнг, касалимга касал қўшилди. Уйимга қайтиб кирганимдан кейин, Жаноб Расулуллоҳ ҳузуримга кирдиларда, менга салом берганларидан сўнг, одатдагидек «Қалайсан» - деб аҳволимни сўрадилар. Мен у кишига «Ота-онамнинг олдига бориб келишимга ижозат берасизми?» - дедим. Мен ўзим ҳақимдаги гапларни улардан суриштириб билмоқчи эдим. Расулуллоҳ менга изн бердилар Онамга бориб «Эй онажон, одамлар нималар дейишяпти» – дедим. Онам менга «Эй қизалоғим, парво қилмагин, худо ҳақи, эри яхши кўрган ва кундошлари бор гўзал аёл ҳақида кўпинча одамлар ҳар хил гапларни чиқаришади», - дедилар. Мен «Субҳоналлоҳ, шундай гапни гапиришадими?» - деб кечаси билан йиғлаб чиқдим, тонг отгунча ёшим ҳам тўхтамади, кўзимга уйқу ҳам келмади, йиғлаган ҳолда тонг оттирдим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам ўзларига ваҳий келмай қолганда Ҳазрат Али ва Усома ибн Зайдни ҳузурларига чақириб, улар билан оилаларидан ажраш тўғрисида маслаҳат қилдилар. Шунда Усома ибн Зайд Оишадан бундай ёмонлик чиқмаслигини, унинг пок эканлигини айтиб «Ё Расулуллоҳ, оилангиздан ажраманг, биз уни фақат яхши деб биламиз» - деди. Аммо, Ҳазрат Али разияллоҳу анҳу «Ё Расулуллоҳ, Аллоҳ, таоло сизни хотиндан қисган эмас, ундан бошқа хотинлар ҳам кўпку! Жорияни чақириб сўранг, сизга бор ҳақиқатни айтади», - дедилар. Жаноб Расулуллоҳ (Оишанинг хизматкори) Бурайрани чақириб «Эй Бурайра, сен шубҳага соладиган бирор нарсани сездингми» - деб сўрадилар. Бурайра «Сизни пайғамбар қилиб юборган зотнинг номи билан қасамёд қиламанки, уни бирор гуноҳ иш қилганини кўрмадим, бунинг устига у ҳали жуда ёш қизалоқку. Ахир, хамир қорса ҳам, чарчаб ухлаб қолиб, хамирини қўй еб кетадию» - деди. Жаноб Расулуллоҳ бу гапни эшитиб ўринларидан турдиларда, минбарга чиқиб, Абдуллоҳ ибн Убайдан узр талаб қилдилар ва «Эй мусулмонлар, оиламга туҳмат қилиб менга озор етказган кишини ким узр айттиради. Аллоҳ таоло ҳақи, мен оиламни яхши деб биламан, яна бир одамга туҳмат қилдиларки, у одамни ҳам яхши деб биламан, у киши оилам ҳузурига қачон кирса, мен билан бирга кирар эди» - дедилар. Шунда Бану Абдулашҳалнинг биродари Саъд ибн Маъоз ўрнидан туриб «Ё Расулуллоҳ, мен уни сизга узр айттираман, агар ўша одам Авс қабиласидан бўлса, бўйнини узаман. Мабодо у Хазраж қабиласига мансуб биродарларимиздан бўлса, сиз нима деб буюрсангиз, шуни адо этамиз!» - деди. Шу пайт Хазраж қабиласига мансуб бир одам ирғиб турди, Умму Ҳассон ана шу одамнинг амакисининг қизи бўлиб, унинг исми Саъд ибн Убода эди. Хазраж қабиласининг бошлиғи бўлмиш бу одам илгари солиҳ киши бўлган бўлиб, орияти тутиб кетиб, Саъд ибн Маъозга «Ёлғон айтяпсан, Аллоҳ таоло ҳақи, уни ўлдиролмайсан, ўлдириш қўлингдан келмайди, агар у ўз қавмингдан бўлганида эди, ўлимини хоҳламаган бўлар эдинг» - деб бақирди. Шунда Саъд ибн Маъознинг амакиваччаси Усайд ибн Ҳазир ўрнидан туриб, Саъд ибн Убодага «Узинг ёлғончисан, Аллоҳ таоло ҳақи, уни ўлдирамиз, сен ғирт муноф
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:46
Open / Comment
2021-05-26 03:46:10 36- боб. Туҳмат ҳақидаги ҳадис

Ал-Ифк ва ал-Афк сўзлари ан-Нажас ва ан-Нажис сўзларига мувофиқ келади. Кимки «афакаҳум» деб айтса, «уларни иймондан қайтарди, уларни ёлгончи қилди» деган бўлади, оятда «Қайтарилган киши ундан юз ўгиради» дейилгани каби.

Ибн Шиҳоб ушбу ҳадисни Урва ибн Зубайр, Саъид ибн Мусайяб, Алқама ибн Ваққос ва Убайдуллоҳ ибн Абдуллоҳ ибн Утба ибн Масъуддан нақл қиладилар: «Мунофиқлар пайғамбаримизнинг завжаи мутаҳҳаралари Оиша разияллоҳу анҳо ҳақларида бўҳтон тўқидилар, бу бўҳтон ҳақидаги ҳадисни Урва, Саъид, Алқама, Убайдуллоҳ ривоят қилиб берди. Буларнинг баъзилари Оишанинг ўзларидан, баъзилари эса ровийлардан эшитган бўлсада, жуда ишончли қилиб айтди. Мен Оишанинг ўзларидан эшитиб ривоят қилган барча кишиларнинг гапига эътибор бериб қулоқ солдим, шунда ровийлардан эшитиб ривоят қилган кишиларнинг ҳадиси юқоридагиларнинг ҳадисини тасдиқ қилди. Улар ривоят қилишларича, Оиша бундай дебдилар: «Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам қачонки сафарга боришни хоҳласалар, қуръа ташлар эдилар, қуръа қайси хотинларига чиқса, ўша билан бирга сафарга борар эдилар. Бану Мусталиқ ғазотига кетаётиб ҳам қуръа ташладилар, шунда қуръа менга чиқди. Мен Жаноб Расулуллоҳ билан бирга сафар қилдим. Бу вақтда «Ҳижоб ояти» нозил бўлган бўлиб, мен туяга ортилган кажавада юрардим. Жаноб Расулуллоҳ ғазотдан қайтаётиб, Мадинага икки манзил йўл қолганда «Карвон дам олсин!» деб изн бердилар. Изн берилгандан сўнг, мен кажавадан тушиб, лашкардан узоқлашдимда ҳожатга ўтирдим, кейин карвон ёнига келгач, кўксимни ушласам, зифорий мунчоғим йўқ (Зифор - Ямандаги бир қишлоқ номи), узилиб тушиб қолибди. Изимга қайтиб бориб, мунчоғимни қидира бошладим, уни топгунимча кўп вақт ушланиб қолдим. Бу орада карвон жўнайдиган бўлиб қолиб, менинг кажавамни туяга юклайдиганлар келиб уни юклаб жўнатибдилар, ичида мени бор деб ўйлашибди. Ўша вақтларда хотинлар енгил бўларди, семирмас эди, баданларини гўшт қопламас эди, чунки оз овқат ер эди. Шу боисдан кажавани кўтарган кишилар ичида одам борми, йўқми сезмай туяга юклаб юборганлар, бунинг устига мен у вақтда жуссаси кичик ёш қизча эдим. Туяни ҳайдаб, жўнаб кетишаверган. Кейин, мен мунчоғимни топиб, кажавам турган жойга борсам, лашкар аллақачон жилган, бирорта чақирувчи ҳам, унга жавоб берувчи ҳам қолмабди. «Мен турган еримда кутсам, улар мени йўқлигимни билиб, излаб қайтиб келишар» деган умидда эдим. Ўша ерда ўтириб, ухлаб қолибман. Сафвон ибн Муъаттал ас-Суламий лашкар ортидан кузатиб борувчи этиб тайинланган эди. Бир вақт келиб қараса, ерда бир одам ухлаб ётибди. У мени таниб (чунки, у мени ҳижобга кирмасимдан аввал кўрган эди) олдимга келганда, уйғониб кетдим, дарҳол рўмолим билан юзимни тўсдим. Аллоҳ таоло ҳақи, бир оғиз ҳам сўзлашмадик, унинг «Инно лиллоҳи ва инно илайҳи рожиъуун» (яъни, «Ҳаммамиз Аллоҳнинг бандасимиз ва унинг ҳузурига қайтиб борамиз») деган сўзидан бошқа сўзини эшитмадим. Сафвон тезда туясини чўктириб, олдинги оёғини ушлаб турди, мен унга миниб олдим. Узи эса туяни етаклаб кетди, кун қизиган пайтда лашкар орасига кириб бордик, улар эндигина манзилга етиб олишган экан. Шу воқеадан кейин, менинг ҳақимда баъзи кишилар туҳмат қилиб юзи қаро бўлди. Энг катта туҳматчи Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эди».

Урва бундай дейдилар: «Оишанинг хабар беришларича, Абдуллоҳ ибн Убай бўҳтон тарқатарди, бошқалар шу ҳақда гапирса, тасдиқларди, янада кўпроқ овоза қиларди. Бўҳтончилардан фақат Ҳассон ибн Собит, Мистаҳ ибн Усоса, Ҳамна бинти Жаҳшларнинг номи зикр қилинган бўлиб, яна мен танимаган бошқа кишилар ҳам бор, аммо улар ҳам юқоридагиларга қариндош одамлардир. Аллоҳ таоло ўз оятида бўҳтончиларнинг каттаси Абдуллоҳ ибн Убай ибн Салул эканлигига ишора қилади Оиша эсалар ҳузурларида Ҳассонни ҳақорат қилишса, доимо қаршилик қилиб «Ҳассон мана бу шеърни ёзган киши» - дер эдилар:

«Отам билан бобом ҳамда обрўйим,

Муҳаммад обрўйи учун қалқон эрур».

Оиша бундай дейдилар: «Мен Мадинага келиб, бир ой касал бўлиб ётиб қолдим Одамлар бўҳтончиларнинг гапига ишониб, шов-шув тарқатишар, мен эса бундан мутлақо бехабар эдим. Илгари касал бўлсам, Жаноб Расулуллоҳ кўнглимга қараб, меҳрибонлик қилардилар, энди
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:46
Open / Comment
2021-05-26 03:45:55 Ҳар бир нарсани Аллоҳдан сўранг

عَنْ النعمان بن بشير رضي الله عنهما أن رسولَ الله صلى الله عليه وسلم قال: «الدعاء هو العبادة» ثم قرأ {وقال ربُّكمُ ادْعُونِي أسْتَجِبْ لَكُمْ ، إنَّ الّذِينَ يَسْتَكْبِرُونَ عن عِبَادَتِي سَيَدْخُلُونَ جَهَنَّمَ دَاخِرِينَ} غافر:الآية 60 أخرجه الترمذي

Нуъмон ибн Башийр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:
“Набий соллаллоҳу алайҳим васаллам:
“Дуо ибодатдир”, дедилар ва “Роббингиз: “Менга дуо қилинг сизни ижобат қилурман. Албатта, Менинг ибодатимда кибр қилганлар жаҳаннамга хору зор ҳолларида кирурлар”ни қироат қилдилар”

Термизий ривояти.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда ваъда қилади: “Менга дуо қилинг сизга ижобат қилурман”(Ғофир 60 оят).
Аллоҳ таолонинг бу ваъдасида хато бўлиши мумкин эмас. Шу боис чин дилдан дуо қилиш лозим ва у албатта мақбул бўлади. Дуоларнинг қабул бўлиш сурати турли хилдир. Баъзи вақтларда ўша сўраган нарсаси берилади. Ва баъзи вақтларда у нарса Аллоҳ таолонинг илмида банда учун муносиб ёки фойда берувчи бўлмайди. Бас, Аллоҳ таоло ундан яхши ва фойдали нарсани дунё ёки охиратда ато қилади. Шу тарзда ҳар дуонинг уч фойдаси бор:

1. Дуо қабул бўлиши билан мурод ҳосил бўлади;
2. Ҳар дуога савоб етади;
3. Дуо қанча кўп қилинса, шунча Аллоҳ таоло билан алоқа ортиб боради.

Дуо қилувчининг одобига қиблага юзланиш, қўлни кўтариш, тил билан қилиш ва энг биринчи ҳамду сано ва дуруду шариф ўқиш кирсада, агар уни ўрни бўлмаса, бас усиз ҳам дуо қилиш жоиздир. Шунинг учун Аллоҳ таоло дуони шундай осон қилдики, тақрибан ҳар вақт ва ҳар жойда юриб, айланиб ва ишлаб туриб ҳам сўраш мумкин бўлади. Агар тил билан сўраш ўрни бўлмаса (масалан, ҳожатхонада ёки бошқа жойда), бас қалбдан сўраш ҳам мумкин бўлади.
Дуода катта-катта нарсаларни сўраш зарур эмас, балки ўзининг катта, кичик ҳожатларини Аллоҳ таолодан сўраши лозим. Бу шу даражадаки, ҳадисларда келишича, оёқ кийимнинг тасмаси узилса ҳам, бас Аллоҳ таолодан сўранглар

Термизий ривояти.

Шу боис бу гапни одатга айлантириш лозимки, қачон жуда кичик ҳожатга рўбарў келса, уни Аллоҳ таолодан сўрасин. Арзимаган бирор машаққат бўлса, уни кетказишни ҳам Аллоҳ таолодан сўралади. Шу тарздаки, болага қачон бир муаммо рўбарў келса ёки бирор кичик машаққат етса, у ўз онасини чақиргани каби инсонга ҳам бирор ташвиш келса, Аллоҳ таолони чақириши лозим бўлади. Айланиб, юриб, туриб, ўтириб ва иш қилиб ва ҳар вақт кичикдан кичик нарсаларни Аллоҳ таолодан сўрашни одатга айлантирса, Аллоҳ
хоҳласа жуда тез тараққий топади.

@Dove_pg
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:45
Open / Comment
2021-05-26 03:45:45 #Bismillah
1 view °•Nazokat Boliyeva•° , 00:45
Open / Comment