Get Mystery Box with random crypto!

Ibodat.uz Ибодат.уз

Logo of telegram channel ibodatuz — Ibodat.uz Ибодат.уз I
Logo of telegram channel ibodatuz — Ibodat.uz Ибодат.уз
Channel address: @ibodatuz
Categories: Religion
Language: English
Subscribers: 491
Description from channel

Instagram kanalimiz👇
Instagram.com/Ibodatuz
You tube kanalimiz👇
https://m.youtube.com/channel/UCjskIAJJBVKjk_NDx3QtM2Q
Rasmiy bot: @ibodatuz_bot
Kanalga ulanish👇
https://t.me/joinchat/AAAAAE9hxF6wni5Nz0R_wQ
Murojat uchun:👉 @izohbot

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

2

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 4

2021-02-18 13:50:02
Сизнинг ёш болаларингиз бўлсаю, хонадонингиз ҳар доим безатилган, озода ва ҳамма нарса жой-жойида турган бўлса, демак, сиз ёмон ота ёки онасиз. Чунки ёш болалар бор уйда нарсалар ҳамиша тартибли туриши - у уйда болаларга қаттиққўллик, қўполлик ва маҳрум қилиш борлигининг аломатларидир.

У уйдаги бундай ҳолат у ерда боланинг болалиги ўғирланган, ҳаёлот ва орзулар олами чекланган, беғубор болалик руҳияти сўндирилган экани маълум бўлади.




@muslimxulqi_uz
1.5K views10:50
Open / Comment
2021-02-18 08:20:29 ДУОДА ОТА-ОНАНГНИ УНУТМА

Бир Шайхни ҳузурига шогирдларидан бири келиб:
— Устоз, дуоларим қабул бўлмаябди нега шундай бўляпти экан? — деб сўради… Шайх:
— Ота — онанг борми? — деб сўради.
Шогирд йигит :
— Ҳа бор, Аллоҳга шукр ота — онам тирик, ҳаёт…
Шайх кулиб:
— Мен сендан ота — онанг тирикми деб сўрамадим. Ота — онанг борми? Қилаётган дуоларингда ота — онанг ҳам борми? — деб сўрадим.
Шогирд бошини эгиб:
— Йўқ, ота — онамни дуоларимда зикр қилмас эканман — деб, нима учун дуолари ижобат бўлмаётганини англаб, шайхни ҳузуридан чиқиб кетибди.

Эй ота — онасига бефарқ бўлган ҒОФИЛ ДЎСТИМ!
Сен туну — кун Аллоҳдан мол — давлат, бойлик сўрайсан-у, асл бойлигингни, ота -онангнинг соғлиғини сўрамайсан. Кўзингни оч, улар ҒАНИМАТ, уларнинг қадрига ет. Улар учун Аллоҳдан мағфират сўра. Улар учун Аллоҳдан умр cypa





@muslimxulqi_uz
2.0K views05:20
Open / Comment
2021-02-17 14:46:39 @ibodatuz
1.1K views11:46
Open / Comment
2021-02-17 09:03:44 БУ ҲАМ БИР АЁЛДАН МАКТУБ:

Ўн етти йил бўлди бу воқеага, унутолмайман...
Бундан ўн етти йил аввал талабаликка қабул қилиндим. Ёз ойларининг охирги кунлари эди. Билим юртига тозалов ишлари қилиш учун бордик. Ёшлари элликлар атрофида хоналарни тозалайдиган бир аёл бор экан, чарчади шекилли, ҳолсизланиб, турган жойига ўлтириб қолди. "Тобингиз йўқ экан, нега ишга чиқасиз? Сизнинг ўрнингизга ишлайдиган фарзандларингиз йўқми?" дедим. "Қизимни турмушга бердик, ўғлим ишлаётган корхона ёпилиб ишсиз қолди, шулар сабаб қарзга кириб қолдик" деди. "Бу аҳволда бугун бекор ишга чиқибсиз" дедим. "Иложим йўқ эди, раҳбардан кунлик иш ҳақимни сўраш учун келгандим, бермади. Маош чиқишини кутасиз деяпти" деди. "Ой тугашига оз қолди-ку, кутасизда энди" дедим мен ҳам. Бу гапни, ёшлик қилиб бекор айтибман-ки, "бугун ҳам оч қолайми, туз тотмаганимга уч кун бўлди" деди...
Ўйламай гапирган гапимдан уялиб кетдим. Талабаман, ёнимдаги пул оз эди. Йўл кирага олиб қолиб, қолгани битта нонга етадиган пулни бердим. Аёлни уйига кузатиб, мен ҳам уйга, автобусга чиқиб кетдим...

Ўқиш бошланди. У аёл негадир кўринмасди. Бир ойча бўлди-ки, дараги йўқ. Кейин суриштирдим...
Айтишди...
Ўша куни оламдан ўтибди. Очликдан ўтибди...
Жуда алам қилди.
Бу воқеа кўп эсимга тушади. Ўзимни ўзим койийман: "Пулимнинг борини бериб, пиëда кетсам бўлмасмиди" деб...

Салим АЙЮБИЙ




@muslimxulqi_uz
1.3K views06:03
Open / Comment
2021-02-17 08:52:18
Инсонларни дўсти-улфати бўлар экан жони чиққунча.
Инсонларни дўсти-улфати бўлар экан қабрига боргунча.
Инсонларни дўсти-улфати бўлар экан то-қиёматгача.

Қай бирини танлаш ўзингиздан. Вақт ғанимат!



@ibodatuz
1.9K views05:52
Open / Comment
2021-02-16 18:22:20 Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Аллоҳ азза ва жалладан ривоят қилиб дедилар: "Аллоҳ таоло деди:
- Эй бандаларим, барчаларингиз залолатдасизлар. Фақат Мен ҳидоят этганларгина бундан мустасно. Бас, Мендан ҳидоят тиланг, сизларни ҳидоятга йўллайман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз очсизлар. Фақат Мен таом берганларгина бундан мустасно. Бас, Мендан таом сўрангиз, сизларга таом бераман.
- Эй бандаларим, барчаларингиз яланғочсизлар. Фақат Мен кийинтирган кишигина яланғоч эмас. Бас, Мендан кийим сўранглар, сизларни кийинтираман.
- Эй бандаларим, сизлар кечаю кундуз хато қиласизлар. Мен барча гуноҳларни мағфират этаман. Бас, Мендан мағфират тилангиз, сизларни мағфират қиламан.
- Эй бандаларим, сизлар Менга зарар етказиш даражасига ҳеч қачон етолмайсизларки, Менга зарар етказсангизлар! Менга фойда етказиш даражасига ҳам ҳеч қачон етолмайсизларки, Менга фойда етказсангизлар!
- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг тақводор инсоннинг қалбидек бўлсангиз ҳам, бу Менинг мулкимга ҳеч нарса зиёда қилмайди.
- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз орангиздаги энг фожир кимсанинг қалбидек бўлсангизлар ҳам, бу Менинг мулкимдан ҳеч нарсани камайтириб қуймайди.
- Эй бандаларим, агар аввалингизу охирингиз, инсу жинларингиз бир жойга тўпланиб Мендан (ҳожатларини) сўрасалар ва Мен уларнинг ҳар бирига сўраган нарсасини берганимда ҳам, бу Менинг ҳузуримдаги нарсаларни камайтирмайди, магарам, игна денгизга ботирилганда ундан қанча сувни камайтирадиган бўлса, ўшанча миқдорда камайтиради, холос.
- Эй бандаларим, булар сизларнинг амалларингиз, холос: Мен уларни ҳисоблаб қўяман ва шунга қараб сизларга тўлиқ жазо-мукофот берурман. Ким яхшиликни топса, бас, Аллоҳга ҳамд айтсин. Ким бошқа нарсани топса, фақат ўзини маломат қилсин!".

(Муслим ривоятлари).
40 Ҳадис Имом ан-Нававий
24-ҳадис.




@ibodatuz
1.4K views15:22
Open / Comment
2021-02-16 18:12:20
Барчага рисолат!

Аллоҳ таоло Зумар сурасида шундай марҳамат қилади:
(Менинг номимдан) айт: «Эй ўз жонларига жавр қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратлидир, ўта раҳмлидир» (53-оят).

Имом Бухорий Саъийд ибн Жубайр розияллоҳу анҳудан келтирган ривоятда айтилишича, кўплаб гуноҳлар қилган бир гуруҳ мушриклар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб:
«Албатта, сен даъват қилаётган нарса жуда ҳам гўзал. Қани, айт-чи, биз қилган нарсаларни ювадиган нарса ҳам борми?» – деб сўрашганида, Аллоҳ таоло ушбу ояти каримани нозил қилган экан.




@ibodatuz
1.2K views15:12
Open / Comment
2021-02-16 18:07:39
Солиҳларни хуш кўраман, уларнинг биридан бўлмаса ҳам...




@ibodatuz
1.2K views15:07
Open / Comment