Get Mystery Box with random crypto!

Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal S
Topics from channel:
Ндс
Матбуот
Пресс
Ққс
Uchrashuv
Маркировка
Мобильное
Цифровая
All tags
Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Topics from channel:
Ндс
Матбуот
Пресс
Ққс
Uchrashuv
Маркировка
Мобильное
Цифровая
All tags
Channel address: @soliqnews
Categories: Economics , Investments
Language: English
Subscribers: 91.20K
Description from channel

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar:24/7rejimda 📞1198
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
E-mail: org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 317

2021-06-08 17:03:35
#танлов

Солиқ органларига ишга қабул қилиш очиқ ва шаффоф

Жорий йилдан давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилиш фақат Президент ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги (https://vacancy.argos.uz/) портали орқали очиқ мустақил танлов асосида амалга оширилмоқда.

Бу – солиқ хизмати органлари тизимида коррупциянинг олдини олиш, малакали кадрларнинг рақобатбардош захирасини шакллантириш ва бўш иш ўринларини ўз вақтида тўлдириб боришнинг мутлақо шаффоф тизимидир.

Давлат фуқаролик хизматчилари вакант лавозимларининг ягона очиқ портали орқали сараланган номзодлар меритократик, шаффофлик ва холислик принципи асосида синовдан ўтказилмоқда.

Жорий йил 1 июнь ҳолатига порталда 656 та бўш иш ўрни учун эълон берилди. Мавжуд бўш иш ўринларига ҳужжат топширган номзодлардан 152 таси давлат солиқ хизмати органларига ишга қабул қилинди.

Номзодларни суҳбатдан ўтказиш жараёнларини YouTube порталидаги ДСҚнинг саҳифасида кузатишингиз мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
5.6K viewsedited  14:03
Open / Comment
2021-06-07 16:49:59
#солиқчи_кўмакчи

Маҳсулотларнинг ягона электрон миллий каталоги – тадбиркорлар вақтини тежаб иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади!

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
6.4K views13:49
Open / Comment
2021-06-07 12:41:36 #қонунчиликдаги_янгиликлар

Фуқароларга СТИР бериш бекор қилинади

2021 йил 1 июлдан бошлаб солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР)ни бериш бўйича давлат хизматлари кўрсатилиши бекор қилинади.

Солиқ органларида солиқ тўловчилар ҳисоби 2021 йил 1 июлдан жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ПИНФЛ-ЖШШИР) ёрдамида амалга оширилади.

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами барча давлат, банк, ижтимоий ва бошқа хизматларни кўрсатишда фуқаронинг шахсини тасдиқловчи ягона идентификатор ҳисобланади.

(Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 23 мартдаги ПФ-6191-сон Фармони).
_____________________
#новое_в_законодательстве

Выдача гражданам ИНН отменяется

Начиная с 1 июля 2021 года отменяется оказание государственных услуг по выдаче идентификационного номера налогоплательщика (ИНН).

Учет налогоплательщиков в налоговых органах с 1.07.2021г. будет осуществляться с использованием персонального идентификационного номера физического лица (ПИНФЛ).

Единым идентификатором, который удостоверяет личность гражданина при оказании всех государственных, банковских, социальных и иных услуг становится персональный идентификационный номер физического лица (ПИНФЛ).

(Указ Президента Узбекистана от 23.03.2021 года №6191).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
14.5K views09:41
Open / Comment
2021-06-07 11:59:39
“Солиқчи – кўмакчи” тамойили асосида солиқ тўловчиларга кўплаб қулайликлар яратилган.
Имкониятларга қарамасдан, баъзи корхоналар томонидан турли ноқонуний солиқ схемаларидан фойдаланиб, солиқ тўлашдан қочиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Ана шундай ноқонуний ҳолатлардан бири – нархлардаги тафовутдир.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
8.4K views08:59
Open / Comment
2021-06-07 07:39:34 #солиқ_тўловчи_календари

Эслатма. Агар солиқ мажбуриятини бажариш муддатининг сўнгги куни дам олиш (ишланмайдиган) кунига тўғри келса, шундан кейинги биринчи иш куни муддатнинг тугаш куни ҳисобланади.
Шу сабабли 2021 йил 7 июнь

май ойи учун:

- банклар томонидан Ўзбекистон Республикасининг норезидентларига амалга оширилган тўловлар (дивидендлар ва фоизлар тўловидан ташқари) бўйича юридик шахслардан олинадиган фойда солиғини бюджетга ўтказишнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 355-моддаси иккинчи қисми);

- май ойида натура ҳолида (қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчилари томонидан етиштирилган ва қайта ишланган, ходимларнинг ёзма аризасига кўра шартномавий нархларда бериладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари) тўланган даромадлар бўйича жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини ва ШЖБПҲга мажбурий бадалларни тўлашнинг охирги куни
(Солиқ кодексининг 390-моддаси иккинчи қисми, Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 19 мартдаги 88-сонли қарорининг 1-банди, 6.10.2005 йилдаги 1515 рақамли низомнинг 7-банди.);

- Пенсия жамғармаси туман (шаҳар) бўлимлари томонидан «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 12-моддаси «б» бандига мувофиқ пенсияларни тўлашга кетган харажатлар ҳақида маълумотни тақдим этишнинг охирги куни
(Низом рўйхат рақами 2836, 12-банди, 3.11.2016 йил.).

_____________________
#календарь_налогоплательщика

Напоминаем. Если последний день срока исполнения налогового обязательства приходится на выходной (нерабочий) день, днем окончания срока считается следующий за ним первый рабочий день.
В связи с этим, 7 июня 2021 года крайний срок

за май:


- перечисления банками в бюджет налога на прибыль по платежам, произведенным нерезидентам Республики Узбекистан (кроме выплаты дивидендов и процентов)
(часть вторая статьи 355 Налогового кодекса);

- уплаты налога на доходы физических лиц и обязательных взносов на ИНПС с доходов, выплаченных в натуральной форме (сельскохозяйственной продукцией собственного производства и продуктов ее переработки
по договорным ценам, выдаваемых сельскохозяйственными товаропроизводителями по письменному заявлению работников) в мае
(часть вторая статьи 390 Налогового кодекса, п. 1 ПКМ № 88 от 19.03.2002 г., п. 7 Положения, рег. № 1515 от 06.10.2005 г.);

- представления районными (городскими) отделами Пенсионного фонда информации о расходах на выплату пенсий в соответствии с пунктом «б» статьи 12 Закона Республики Узбекистан «О государственном пенсионном обеспечении граждан»
(пункт 12 Положения, рег. № 2836 от 03.11.2016 г.).

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.1K views04:39
Open / Comment
2021-06-05 18:21:33 ​​Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5136 сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K – SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектлари жойлашиш схемалари бўйича «K – SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга «K – SAVDO» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Қарорга асосан савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги;

сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгиланди.

Эслатма: кўчма савдо объектларивақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари). Объектни кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
12.1K views15:21
Open / Comment
2021-06-05 16:53:27
#дайджест

Ёзнинг илк кунидан солиқ соҳасида бир қатор ўзгаришлар амалиётга жорий этилди.

Барчаси Солиқ вақтида

МАЙ ИЮНЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.3K views13:53
Open / Comment
2021-06-04 10:31:06
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ қўмитаси
янги Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича муҳандислик-қурилиш ишлари тўлиқ якунланганини маълум қилади.

ДСҚ барча дастурий маҳсулотларни янги Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказишни бошлади.

Шу муносабат билан жорий йил июнь ойи давомида соат 22:00дан 01:00гача профилактика ишлари олиб борилади.

Хўжалик фаолиятингизни юритишда ушбу ўзгаришларни эътиборга олишингизни сўраймиз.
_____________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Государственный налоговый комитет сообщает
, что инженерно-строительные работы по созданию модернизированного Центра обработки данных полностью завершены.

ГНК приступает к переносу программных продуктов на новую площадку Центра обработки данных.

В связи с этим, в течение июня месяца текущего года с 22:00 до 01:00 будут проводиться профилактические работы.

Просим принять к сведению данные изменения и учитывать их в хозяйственной деятельности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
22.4K views07:31
Open / Comment
2021-06-04 09:50:44
#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
15.5K views06:50
Open / Comment
2021-06-03 08:34:44
#солиқчи_кўмакчи #ўзини_ўзи_банд_қилиш

Жорий йилнинг 1 июлидан ҳамширалар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритиши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
17.1K views05:34
Open / Comment