Get Mystery Box with random crypto!

Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal

Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal S
Topics from channel:
Матбуот
Пресс
Ттн
Tty
Ндс
Ққс
Uchrashuv
Дайджест
Маркировка
Мобильное
All tags
Logo of telegram channel soliqnews — Soliq xizmati xabarlari - Rasmiy kanal
Topics from channel:
Матбуот
Пресс
Ттн
Tty
Ндс
Ққс
Uchrashuv
Дайджест
Маркировка
Мобильное
All tags
Channel address: @soliqnews
Categories: Economics , Investments
Language: English
Subscribers: 91.20K
Description from channel

soliq.uz
📨https://t.me/soliq_qonunchiligi_bot
Facebook: www.fb.com/Soliqpressa/
Instagram: www.instagram.com/soliqpressa/
Savollar:24/7rejimda 📞1198
Qayta aloqa: https://appeal-bot.soliq.uz/
E-mail: org@soliq.uz
Manzil: Toshkent sh, A.Qodiriy 13a

Ratings & Reviews

2.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

0


The latest Messages 316

2021-06-05 18:21:33 ​​Кўчма савдо фаолиятининг янгича тартиблари белгиланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Кўчма савдо фаолиятига ахборот технологияларини жорий этиш ва савдо автомати орқали чакана савдо фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-5136 сон қарори қабул қилинди.

Мазкур қарорга асосан, 2021 йил 1 декабрдан бошлаб:

кўчма савдо фаолияти тадбиркорлар томонидан кўчма савдо объектларини электрон тарзда «K – SAVDO» автоматлаштирилган ахборот тизимида (ААТ) рўйхатдан ўтказиш йўли билан амалга оширилади. Бунда, рўйхатдан ўтказиш учун йиғим ундирилмайди;

кўчма савдо жойи (хусусий мулкдорларга тегишли жойлардан ташқари) кўчма савдо объектлари жойлашиш схемалари бўйича «K – SAVDO» ААТ орқали электрон аукционда сотилади.

Аукцион бошланғич нархи тегишли туман (шаҳар)даги ер участкасининг ер солиғи миқдорида белгиланади.

Аукцион ғолиби томонидан кўчма савдо жойи қиймати тўлиқ тўланганидан сўнг унга «K – SAVDO» тизими орқали автоматик равишда QR-код қўйилган гувоҳнома берилади ҳамда у мазкур жойдан 36 ой муддатга фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади. Бунда, кўчма савдо жойидан фойдаланиш бўйича шартнома тузиш талаб этилмайди.

Қарорга асосан савдо автоматлари орқали товарларни сотиш ва (ёки) хизматларни кўрсатиш фаолияти билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектларини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида:

савдо автоматларига нисбатан назорат-касса техникаларидан мажбурий фойдаланиш талаби татбиқ этилмаслиги;

сотадиган товарлари ва (ёки) кўрсатадиган хизматлари туридан қатъи назар бундай фаолият билан шуғулланувчи юридик шахслар чакана савдо соҳасидаги солиқ тўловчи деб эътироф этилиши белгиланди.

Эслатма: кўчма савдо объектларивақтинчалик асосда жойлаштирилган ва мавсумий хусусиятга эга бўлган, шунингдек, иш куни якунлангандан сўнг объектни кўчириш имкони бўлган кўчма савдо объектлари (лотоклар, палаткалар, савдо аравалари, пештахталар, автодўконлар, автотиркамалар, автоцистерналар, фудтраклар, тонарлар, савдо автоматлари). Объектни кўчириш талаби савдо автоматларига татбиқ этилмайди.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
12.1K views15:21
Open / Comment
2021-06-05 16:53:27
#дайджест

Ёзнинг илк кунидан солиқ соҳасида бир қатор ўзгаришлар амалиётга жорий этилди.

Барчаси Солиқ вақтида

МАЙ ИЮНЬ

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
11.3K views13:53
Open / Comment
2021-06-04 10:31:06
Ҳурматли солиқ тўловчилар!

Давлат солиқ қўмитаси
янги Маълумотларни қайта ишлаш марказини яратиш бўйича муҳандислик-қурилиш ишлари тўлиқ якунланганини маълум қилади.

ДСҚ барча дастурий маҳсулотларни янги Маълумотларни қайта ишлаш марказига ўтказишни бошлади.

Шу муносабат билан жорий йил июнь ойи давомида соат 22:00дан 01:00гача профилактика ишлари олиб борилади.

Хўжалик фаолиятингизни юритишда ушбу ўзгаришларни эътиборга олишингизни сўраймиз.
_____________________________

Уважаемые налогоплательщики!

Государственный налоговый комитет сообщает
, что инженерно-строительные работы по созданию модернизированного Центра обработки данных полностью завершены.

ГНК приступает к переносу программных продуктов на новую площадку Центра обработки данных.

В связи с этим, в течение июня месяца текущего года с 22:00 до 01:00 будут проводиться профилактические работы.

Просим принять к сведению данные изменения и учитывать их в хозяйственной деятельности.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
22.4K views07:31
Open / Comment
2021-06-04 09:50:44
#биласизми

Фойдаланилмаётган объектларга мол-мулк ва ер солиғи оширилган ставкада қўлланилади

Муддатида тугалланмаган қурилиш объектлари, бўш бино, яшаш учун мўлжалланмаган иншоот, ишлаб чиқариш майдонларининг 50 %дан кўпроғидан фойдаланилмаган бўлса, бўш турган объект ва фойдаланилмаётган ишлаб чиқариш майдони сифатида эътироф этилади.

Бундай объектлар мулкдорига мол-мулк ва ер солиғи ўрнатилган ставкага нисбатан оширилган ставкада ҳисобланади.
Бунда:
3 ойга қадар
2 баравар;
3 ойдан сўнг
5 баравар;
6 ойдан сўнг
10 баравар;
12-ойдан бошлаб келгуси ҳар 12 ойда охирги ошириб қўлланилган миқдорнинг 2 бараварида ҳисобланади.

Фойдаланилмаётган объект ишга туширилганда таъсирчан механизм натижасида охирги 12 ой учун ҳисобланган солиқ суммаси мулкдорга қайтарилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
15.5K views06:50
Open / Comment
2021-06-03 08:34:44
#солиқчи_кўмакчи #ўзини_ўзи_банд_қилиш

Жорий йилнинг 1 июлидан ҳамширалар ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида фаолият юритиши мумкин.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
17.1K views05:34
Open / Comment
2021-06-02 17:59:09
#мутахассис_шарҳи

Такси хизмати кўрсатувчилар ЯТТ сифатида қандай рўйхатдан ўтади?

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
21.3K views14:59
Open / Comment
2021-06-02 16:31:46
#солиқчи_кўмакчи

Акциз солиғи ҳисоботини тўлдириш бўйича услубий қўлланма

Давлат солиқ қўмитаси мутахассислари томонидан акциз солиғи ҳисоботларини тўлдириш бўйича киритилган ўзгаришлар ҳақида батафсил услубий қўлланма тайёрланди.

Унда:
Адвалор ставкалари қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
Қатъий ставкалар қўлланиладиган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
Қатъий ва адвалор ставкалардан ташкил топган аралаш ставкалар белгиланган акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби;
Табиий газ бўйича акциз солиғи ҳисоб-китобини тўлдириш тартиби акс эттирилган.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
17.1K views13:31
Open / Comment
2021-06-02 08:11:56
#солиқчи_кўмакчи

Кўз ўнгимизда...

Охирги беш йил давомида солиқ соҳасида амалга оширилган ислоҳотлар, солиқ юкини камайтириш ва маъмурчилигини ошириш борасида эришилган натижалар ҳақида махсус кўрсатув.





Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
13.0K viewsedited  05:11
Open / Comment
2021-06-01 17:32:15
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар

2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?

Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)

Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)

Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)

Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:

тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;

электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
16.2K views14:32
Open / Comment
2021-06-01 17:07:01
#МХИК
#солиқчи_кўмакчи

Ягона электрон миллий каталог

Хўжалик юритувчи субъектлар вақтини тежаб, иш самарадорлигини оширишга хизмат қилади.

Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
10.8K views14:07
Open / Comment