2021-06-01 17:32:15
#қонунчиликдаги_ўзгаришлар
2021 йил 1 июндан солиқ соҳасида қандай ўзгаришлар бўлди?
Дори воситалари ва тиббий буюмларни рақамли маркировкалаш ва кузатиб бориш бўйича
тажриба лойиҳаси ишга туширилди. (ВМҚ-322-сон, 20.05.2021 йил)
Уч йилдан ортиқ вақтдан буён фаолият кўрсатаётган ҳамда солиқларни муддатида тўлаб келган хўжалик субъектларига солиқ қарзини
бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқи берилди. (ПҚ-5087, 21.04.2021 йил)
Қўшилган қиймат солиғи ҳисобот шаклини автоматик тарзда тўлдириш тартиби ўзгарди. (АВ № 3221-2-сон, 06.05.2021 йил)
Қуйидагилар ихтиёрий равишда тажриба асосида жорий этилди:
тадбиркорлик субъектлари ўртасида тузилган шартномаларни Ягона электрон шартномаларнинг ахборот порталида электрон рўйхатдан ўтказиш тартиби;
электрон шартномалар асосида маҳсулот (товар ва хизмат)ларнинг унификациялашган номлари ва идентификация кодларини ҳисобварақ-фактураларда автоматлаштирилган тарзда акс эттириш тартиби.
(ВМҚ-249-сон, 28.04.2021 йил)
Тelegram | Facebook | Youtube| Instagram
16.2K views14:32