2022-02-15 19:34:55
ШАРҚНИНГ ИККИ БУЮК ДАҲОСИ!
Қашқадарё вилояти Қарши тумани Халқ таълими бўлимига қарашли Керайит МФЙ да жойлашган 29-умумий ўртатаълим мактабида 2022 йил 14 февраль куни икки буюк сиймо Ҳазрат мир Алишер Навоий бобомизнинг 581 йиллиги ва Захириддин Муҳаммад Бобурнинг 539 йиллигига бағишланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Бу икки буюк сиймо ва улар қолдирган маънавий мерос асрлар давомида инсоният учун, уларнинг маънавий дунёқарашини бойитиш учун хизмат қилиб келмоқда.
Ҳазрат мир Алишер Навоийнинг маънавий мероси ўзбек адабий тилининг нақадар бой ва бетакрор эканлигидан далолат беради. Масалан, 1470-йилларнинг охирларида Алишер Навоий ўзининг ўзбек тилида ёзган шеърларидан иборат илк девони — «Бадоеъ ул-бидоя» («Бадиийлик ибтидоси»)ни тузди. Мазкур девонда 777 ғазал, 85 рубоий, 52 муаммо, 46 қитъа, 53 фард, 10 туюқ, 10 луғз, 3 мустазод, 5 мухаммас, 3 таржеъбанд, 2 мусаддас бўлиб, мукаммал девонни тузиш Навоийгача камдан-кам ўзбек шоирига насиб бўлган. Алишер Навоий ижод билан бир қаторда жуда катта бунёдкорлик ишларига ҳам ҳомийлик қилгани маълум.
Бу икки улуғ зот ҳақли равишда иккинчи уйғониш даврининг энг ёрқин намояндаларидандир. Шох ва шоир, чинакам ватанпарвар шахс Захириддин Муаммад Бобур ижодий меросига назар ташлар эканмиз у Ўрта аср Шарқ маданияти, адабиёти ва шеъриятида ўзига хос ўрин эгаллаган адиб, шоир, олим бўлиш билан бирга йирик давлат арбоби ва саркарда ҳамдир. Бобур кенг дунёқараши ва мукаммал ақл-заковати билан Ҳиндистонда Бобурийлар сулоласига асос солиб, бу мамлакат тарихида давлат арбоби сифатида номи қолган бўлса, сержило ўзбек тилида ёзилган «Бобурнома» асари билан жаҳоннинг машҳур тарихнавис олимлари қаторидан ҳам жой олди. Унинг нафис ғазал ва рубоийлари туркий шеъриятининг энг нодир дурдоналари бўлиб, «Мубаййин» («Баён этилган»), «Хатги Бобурий», «Ҳарб иши», Аруз ҳақидаги рисолалари эса ислом қонуншунослиги, шеърият ва тил назарияси соҳаларига муносиб ҳисса бўлиб қўшилди.
Бу икки буюк сиймога бағишланган маънавий-маърифий тадбирни мазмунли ўтишида мактабнинг бир қатор фидойи устозлари ва ўқувчилари жонбозлик кўрсатишди. Жумладан, мактабнинг маънавий-маърифий ишлар бўйича директор ўринбосари Р.Жўраев, Она тили ва адабиёти фани ўқитувчилари Абдуллаева Дилобар, Бекмуродова Чарос, Зиядуллаева Дилоромларни алоҳида таъкидлаш мумкин.
Мактабнинг 5А, 7А, 7Б, 11-синф ўқувчиларидан Азимова Дурдона, Аҳмедова Нозима (11-синф), Рашидова Ўғилой, Шавкатова Ясмина, Юсупова Севинч, Дилмонов Жасурбек, Каримов Карим, Убайдуллаев Элмурод (7-синф) ва бошқалар фаол қатнашдилар.
Тадбир икки буюк сиймонинг шеър ва ғазаллари, рубоийлари, саҳна кўринишлари, Алишер Навоий ва Захириддин Муҳаммад Бобур ҳақидаги маълумотлар билан ҳамоҳанг тарзда жуда қизиқарли бўлиб этди. Ана шундай тадбирлар ёшларни ватанпарварлик, инсонпарварлик, меҳнатсеварлик фазилатлари билан шаклланишига, дунёқарашини бойишига ва шарқдан етишиб чиққан буюк сиймоларнинг меросидан баҳраманд бўлишга хизмат қилади.
Қарши туман 29-мактабнинг ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчиси, тарих фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD), доцент С.Б.МуртазоваТўлиқ https://telegra.ph/SHar%D2%9Bning-ikki-buyuk-da%D2%B3osi-02-15
Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
385 views16:34