Get Mystery Box with random crypto!

SURXONDARYO KADASTR

Logo of telegram channel surxonkadastr — SURXONDARYO KADASTR S
Logo of telegram channel surxonkadastr — SURXONDARYO KADASTR
Channel address: @surxonkadastr
Categories: News
Language: English
Subscribers: 941
Description from channel

Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 137

2021-02-25 06:44:14
Аввал хабар берганимиздек Наманган шаҳар Бунёдкор маҳалласида фуқароларнинг мулк ҳуқуқини кафолатлаш бўйича уй-жойлар ва биноларни инвентаризация қилиш ишлари бошлаб юборилган эди.

Кадастр агентлиги ва палата томонидан Наманганда тузилган махсус ишчи гуруҳ Бунёдкор маҳалласида “Маҳаллабай” режимида ишларни якунлади.

Мавжуд 2116 та хонадонларга бирма-бир кириб инвентаризация ишлари олиб борилди.

Наманган шаҳрида ишлар давом эттирилиб кадастр ходимлари 104 та МФЙларда хонадонма-хонадон юриб аҳолининг муаммоларини ўрганишади ҳамда уй-жойлар ва биноларни инвентаризациядан ўтказишади.

Ҳозирда Ишонч, Мустақиллик 5 йиллиги, Шаршара, Янги қурилиш маҳалларида хатлов ишлари олиб борилмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
50 views03:44
Open / Comment
2021-02-25 06:30:33 https://telegra.ph/Bugun-Tadbirkorlik-va-sha%D2%B3arsozlik-faoliyatini-amalga-oshirish-uchun-b%D1%9Esh-turgan-er-uchastkalarini-berish-tartiblari-yuzasidan-m-02-24-2
105 views03:30
Open / Comment
2021-02-25 06:28:27 ​​Бугун “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиблари" юзасидан" матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Жорий йилнинг 24 феврал куни Матбуот уйи биносида Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги Сурхондарё вилоят ҳудудий бошқармаси билан хамкорликда бугунги куннинг энг долзарб масалаларидан бири ҳисобланган “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериштартиблари” бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасининг Сурхондарё вилоят бошқармаси бошлиғ ўринбосари Ф.Ашуров, Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Ер назотати бўлим бошлиғи А.Эсанов, Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хавсизлигини таъминлаш ва уни назоратга олиш бўлим мутаҳасиси. Ф.Қўчкинов қатнашдилар.

Матбуот анжуманида Ер ажратиштизимида амалга оширилаётган ишлар ва бу борадаги қонунчилик асослари бўйича тизимда олиб борилаётган ишлар ва ер участкаларини ажратиш тартиблари ҳамда соҳадаги ўзгаришлар ва ютуқлар, борасида соҳа мутахассислари томонидан маълумотлар берилди.

Шунингдек анжуманда Халқ Сўзи газетаси мухбири И.Рахматов, Сурхон тонги газетаси мухбири Х.Каримов, Заря Сурхана газетаси муҳбири Д.Эгамбердиева, Термиз оқшоми газетаси муҳбири М.Рахмонова, DIYOR 24 сайти мухбири ҳамда бир қатор мустақил ва давлат оммавий ахборот воситаларининг журналистлари ва блогерлар иштирок этиб қизиқтирган саволларига кадастр агентлигининг масъул раҳбар ва мутахассислардан жавоб олдилар.

Биз билан бирга бўлинг: https://t.me/surxonkadast
114 views03:28
Open / Comment
2021-02-24 18:16:40
Тошкент вилоятидаги ер майдонлари ва бино иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш бошланди.

Жорий йилнинг 24 февраль куни Давлат кадастрлари палатаси раиси М.Валиев бошчилигида Тошкент вилояти, Ўртачирчиқ тумани, Қумовул М.Ф.Й. даги Халқ қабулхонаси мажлислар залида йиғилиш ўтказилди.

Йиғилишдан кўзланган мақсад , Тошкент вилоятидаги 22 та туман ва шаҳарларда мавжуд ер майдонлари ва бино-иншоотларни ялпи хатловдан ўтказиш ҳамда натижаларини миллий геоахборот тизимига киритиш.

Йиғилишда Тошкент вилояти туман ва шаҳарлардаги "Махаллабай" тизимида ялпи хатлов ўтказишда иштирок этадиган мутахассисларга тегишли вазифалар юкланди.

Бириктирилган Ишчи гуруҳларга Тошкент вилоятининг 7 та туман ва шаҳарларида штаб ташкил этилиши белгилаб қўйилди.

Каналга уланиш https://t.me/tvkad
248 views15:16
Open / Comment
2021-02-24 15:53:16
Қайси ҳудудда хусусий корхоналарнинг сони кўп?

2021 йилнинг 1 феврал ҳолатига фаолият кўрсатаётган хусусий корхоналар сони 7 096 тани (27,7 фоиз) ташкил қилди.

Вилоят статистика бошқармаси маълумотларига кўра, хусусий корхоналар сонининг юқори кўрсаткичлари қуйидаги ҳудудларда қайд этилган:

Термиз шаҳри – 1 322 та;
Денов тумани – 1 079 та;
Жарқўрғон тумани – 562 та;
Қумқўрғон тумани – 496 та;
Узун тумани – 562 та.

Иқтисодий фаолият турлари бўйича корхоналар қуйидагича тақсимланган:

савдода – 2 842 та;
саноатда – 1 175 та;
яшаш ва овқатланиш бўйича хизматларда – 126 та;
қурилишда – 870 та;
қишлоқ, ўрмон ва балиқчилик хўжалигида – 483 та.

Сурхондарё хабарлари
223 views12:53
Open / Comment
2021-02-24 15:31:49
Айни дамда Сурхондарё вилояти Матбуот уйида Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлари палатасининг Сурхондарё вилояти бошқармасининг Матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

● Мавзу: Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиблари" юзасидан

● Спикерлар:
Эсанов Абдумажид
– Кадастр агентлиги Сурхондарё вилояти бошқармаси Ер назотати бўлим бошлиғи

Фахриддин Ашуров – Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси бошлиқ ўринбосари

Кўчкинов Фарход – Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси ахборот хавсизлигини таъминлаш ва уни назоратга олиш бўлим мутаҳасиси.

Қатнашчилар:

Илхом Рахматов - "Ҳалқ сўзи" газетаси муҳбири.

Хуршид Каримов- "Сурхон тонги" газетаси муҳбири.

Динара Эгамбердиева- "Заря Сурхана" газетаси муҳбири.

Мафтуна Рахмонова- "Термиз оқшоми" газетаси муҳбири.

"DIYOR-24" сайти ва бир қанча блогерлар қатнашмоқдалар.

Бошқарма Aхборот хизмати:
https://t.me/surxonkadast
451 views12:31
Open / Comment
2021-02-24 15:05:38
КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

учувчисиз учиш қурилмаларини, бутловчи ва эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқаришни ташкил этади, улардан фойдаланишда энг замонавий технологиялар ва хорижий тажриба жорий этилишини таъминлайди, шунингдек, унинг функционал ва техник имкониятларини такомиллаштириш бўйича илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ташкил этади;

учувчисиз учиш қурилмалари учун конструктив элементларни ишлаб чиқаришни ва дастурий таъминот яратишни босқичма-босқич маҳаллийлаштиришни ташкил этади;

учувчисиз учиш қурилмаларини бошқариш соҳасида синов оператор мутахассисларини тайёрлайди;

оператори бўлмаган учувчисиз учиш қурилмаларини фақат Вазирлар Маҳкамасининг рухсатномасига эга бўлган давлат бошқаруви органларига, хўжалик бирлашмаларига, иқтисодиёт тармоқларидаги бошқа ташкилотларга оператор билан ижарага беради.

Telegram Instagram YouTube Facebook
34 views12:05
Open / Comment
2021-02-24 10:49:55
КАДАСТР АГЕНТЛИГИНИНГ ФУНКЦИЯЛАРИ
(Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 12 февралдаги 66-сон қарори)

Геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлашда:

геодезия ва картография соҳасида ягона давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлайди;

геодезия ва картография фаолияти соҳасидаги давлат дастурларини ишлаб чиқади;

давлат бошқаруви органларининг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг, хўжалик бирлашмаларининг, юридик шахсларнинг геодезия ва картографияга оид ишларни бажариш билан боғлиқ фаолиятини мувофиқлаштиради;

геодезия ва картография фаолиятини техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасида норматив ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

геодезия ва картография фаолияти соҳасида норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ишлаб чиқади ҳамда тасдиқлайди;

геодезия ва картография фаолиятини амалга ошириш учун зарур бўлган моддий-техника базага, асбоб-ускуналарга ва бошқа техник воситаларга доир талабларни белгилайди;
42 views07:49
Open / Comment
2021-02-24 06:59:37
“Маҳаллабай” ишлаш тизимини жорий этиш бўйича маҳаллаларга бириктирилган Давлат кадастрлари палатаси мутахассисларининг вазифалари.

Бошқарма Aхборот хизмати:
https://t.me/surxonkadast
42 views03:59
Open / Comment
2021-02-24 06:55:07
ДИҚҚАТ ЭЪЛОН

Бугун, 24 феврал куни соат 15:00 да "Сурхондарё вилояти матбуот уйида Ўзбекистон Республикасининг Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатаси Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун бўш турган ер участкаларини бериш тартиблари" юзасидан Матбуот анжумани бўлиб ўтади.

Ушбу матбуот анжуманига журналист ва блогерларни таклиф этамиз.

Манзил: Термиз шаҳри Баркамол авлод кўчаси 30-уй

Кадаситр агентлтги Сурхондарё вилояти бошқармаси матбуот хизмати: https://t.me/surxonkadastr
48 views03:55
Open / Comment