Get Mystery Box with random crypto!

SURXONDARYO KADASTR

Logo of telegram channel surxonkadastr — SURXONDARYO KADASTR S
Logo of telegram channel surxonkadastr — SURXONDARYO KADASTR
Channel address: @surxonkadastr
Categories: News
Language: English
Subscribers: 941
Description from channel

Ushbu kanalda Kadastr agentligi hamda Davlat kadastrlari palatasi Surxondaryo viloyati boshqarmasi yangiliklaridan xabardor bo‘lib borishingiz mumkin..

Ratings & Reviews

2.67

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

1

2 stars

0

1 stars

1


The latest Messages 141

2021-01-29 15:20:58
Сурхондарё вилоятида жами 2 минг 92 та ҳолатда 383,37 гектар экин майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган. Олиб борилган чора-тадбирлар натижасида жами 688 та ҳолат бартараф этилиб, 138,7 гектар ер майдони қайтарилган. Биз билан бирга бўлинг: https://t.me/surxonkadastr
4.0K views12:20
Open / Comment
2021-01-29 15:18:49
#Биласизми

Фермер хўжалигида фаолиятни давом эттираётган меросхўрларга – фермер хўжалигининг мол-мулки бўйича меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳнома бериш учун нотариал ҳаракатлар амалга оширилганда, улар давлат божини тўлашдан озод этилади.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot
189 views12:18
Open / Comment
2021-01-29 15:18:49
Жорий йил 14 январда “Ер участкаларини ноқонуний олиб қўйганлик учун жавобгарлик кучайтирилганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун Президентимиз томонидан имзоланди.

Бу қонун билан фуқароларнинг ер билан боғлиқ мажбуриятларида қандай ўзгаришлар бўлади?

Қуйидаги видео лавҳада Кадастр агентлиги бошқарма бошлиғи Фарҳод Тўхташев бу ҳақда сўзлаб берди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
105 views12:18
Open / Comment
2021-01-29 11:57:01
Кўп қаватли уйлар олдидаги автураргоҳ учун қанча солиқ тўланиши маълум қилинди

АОКАда Давлат солиқ қўмитаси бошқарма бошлиғи Шодиёр Аҳмедов иштирокида ўтказилган брифингдан:


2021 йилдан бошлаб, жисмоний шахсларнинг кўп қаватли уйларга узвий боғлиқ бўлган автомашина турар жойлари мол-мулк солиғи объектлари қаторига киритилди.

Кадастр органи автомашина турар жойларининг кадастр қийматини белгилайди.

Автомашина турар жойлари учун худди жисмоний шахс турар уй-жойи учун тўланадиган мол-мулк солиғи ставкасида, яъни кадастр қийматидан 0,23 фоиз ставкада тўланади.

Масалан, автомашина турар жойининг кадастр қиймати 11 млн сўм. Автомашина турар жойининг йиллик мол-мулк солиғи миқдори — 11 млн сўм х 0,23% = 25 300 сўмни ташкил қилади.

Олдинги йилларда жисмоний шахслар ушбу нотурар жойлар учун юридик шахслар учун назарда тутилган ставкада (2%) мол-мулк солиғини тўлар эди. Яъни, 11 млн дан 2% = 220 минг сўм (9 баравар кўп).

@aoka_uz
189 views08:57
Open / Comment
2021-01-29 08:42:42
Кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни рад этиш асослари:

кўчмас мулк объектининг мансублиги масаласида низолар борлигидан далолат берувчи суд ҳужжатларининг мавжудлиги;

ваколатли орган томонидан кўчмас мулк объектига тақиқ ёки хатлов қўйилганлиги;

тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри, қарама-қарши ёки бузилган маълумотлар топилиши;

бирламчи кадастр йиғмажилдининг (кадастр паспорти) мавжуд эмаслиги;

ер участкаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда олиб қўйилганлиги ҳақидаги маълумотларнинг мавжудлиги;

тақдим этилган материаллардаги камчиликларнинг уч иш куни мобайнида бартараф этилмаслиги;

ер участкасига бўлган ҳуқуқларнинг қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда ва тартибда бекор қилинганлиги;

ҳуқуқларнинг вужудга келишини белгиламайдиган ҳужжатларнинг тақдим этилиши.

Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни бошқа асослар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.

Telegram Instagram YouTube Facebook
112 views05:42
Open / Comment
2021-01-29 06:29:42
САВОЛ

Мен кўчмас мулк харид қилдим. Кўчмас мулкга бўлган ҳуқуқни рўйхатдан ўтказиш учун ариза берганимдан сўнг неча кунда давлат рўйхатидан ўтказилади?

ЖАВОБ:

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 29 декабрдаги 1060-сонли қарори билан тасдиқланган “Кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низомининг 14-бандида “Рўйхатдан ўтказувчи кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлган тақдирда, кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни ҳужжатлар келиб тушган кундан эътиборан икки иш куни давомида давлат рўйхатидан ўтказади” деб кўрсатилган.

Олди-сотди шартнома нотариал тартибда рамийлаштирилган тақдирда, ариза берилиши кадастр идоралари билан ўрнатилган ўзаро электрон тизим орқали нотариус томонидан амалга оширилиши белгилаб қўйилган ва амалда қўлланилиб келинмоқда.

Telegram Instagram YouTube Facebook
123 views03:29
Open / Comment
2021-01-29 06:27:42 KUN TARIXI SURXONDARYO
174 views03:27
Open / Comment
2021-01-28 20:20:49 Сурхондарё вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати таништиради: вилоят ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари:

Маманов Файзулла Бўриевич
– Сурхондарё вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари - вилоят иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бош бошқармаси бошлиғи;

Сувонкулов Ахмад Худайшукурович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари;

Орипов Анвар Хомитович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари;

Турапов Усмон Янгибаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари;

Бегимкулов Чори Рахманович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлари бўйича ўринбосари;

Қодиров Баҳодир Рахимович – Сурхондарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари;

Хўжақулов Абдисалом Пардаевич – Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари – маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи.

Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати
153 views17:20
Open / Comment
2021-01-28 19:57:49
#Иқлим

29-январ куни Сурхондарё вилоятида кутилаётган об - ҳаво маълумоти

Diyor24.uz расмий канали

You tube | Telegram | Facebook | Instagram
161 views16:57
Open / Comment
2021-01-28 19:57:27 28 январь санасида ўтказилган онлайн-аукционлар натижаси

200 та
мулк савдога чиқарилди. Бошланғич нархи 576 млн.сўмлик 88 та мулк 1,7 млрд.сўмга реализация қилинди.

Реализация қилинган мулклар:

5 та давлат активи:
- Самарқанд вилояти, Нуробод туманидан нархи 1 сўм бўлган МТМнинг бўш турган бино-иншоотлари 3 млн. сўмга сотилди.

16 та давлат мулки ижарага берилди:
- Сурхондарё вилояти, Термиз шаҳридан вилоят ИИБга тегишли бино хонаси йиллик ижара ставкаси 11,3 млн. сўм билан ягона иштирокчига берилди.

55 та тадбиркорлик учун ер участкалари:
- Сирдарё вилояти, Гулистон шаҳридан нархи 3,3 млн.сўмлик ер участкаси учун 94,2 млн.сўм нарх тасдиқланди.
- Қашқадарё вилояти, Яккабоғ туманидан нархи 3,5 млн.сўмлик ер участкаси учун 386,7 млн.сўм нарх тасдиқланди.
- Тошкент вилояти, Бекобод туманидан нархи 9,1 млн.сўмлик ер участкаси учун 149,4 млн.сўм нарх тасдиқланди.

Ижро ҳужжатлари асосида 4 та мулк:
- Тошкент шаҳар, М.Улуғбек тумани МИБдан савдога қўйилган 52,5 млн.сўмлик савдо дўкони 78,7 млн.сўмга сотилди.

Бундан ташқари, 7 та якка тартибда уй-жой қуриш учун ер участкалари, жисмоний ва юридик шахсларнинг 1 та мулки реализация қилинди.

28 январь куни савдоси тўхтатилган мулклар ҳақида маълумот e-auksion.uz/news-view?news_id=226

Хабардор бўлиш учун
Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
174 views16:57
Open / Comment