Get Mystery Box with random crypto!

Maʼrifat.

Logo of telegram channel ustozlarga — Maʼrifat. M
Logo of telegram channel ustozlarga — Maʼrifat.
Channel address: @ustozlarga
Categories: Uncategorized
Language: English
Subscribers: 1.76K
Description from channel

📆 2019-12-20 ⏰15:36
📚 Yillik konspektlar
📚 Dars ishlanmalar
📚 Test toplami
📚 Media mashgʻulotlar
📚 Ssenariylar
📚 Koʻrgazmalar
«Билимга элтувчи ягона йўл бу - фаолиятдир»
📬 Faqat takliflar uchun;
🔵👉 @Messengerse1_bot

Ratings & Reviews

1.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

1


The latest Messages 10

2022-02-27 22:57:35 НАФАҚАДАГИ ЎҚИТУВЧИ ДИРЕКТОР БЎЛИБ ИШЛАШИ МУМКИНМИ?

Ассаламу алейкум. Мен таълим соҳасида 35 йилдан буён ишлаб келаман. Шу пайтгача нафақага чиққан ўқитувчи ёки ММИБДУ туман ХТБ мудирининг ички буйруги билан мактаб директори бўлиб ишлаши мумкинми?

ЖАВОБ:

Биринчи навбатда кимлар мактаб директори бўлиши мумкинлиги ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Халқ таълими вазирининг 2019 йил «7» декабрдаги 393-сонли буйруғига асосан умумий ўрта таълим мактаби (мактаб-интернат) директори лавозимининг малака талаблари келтирилган бўлиб унга кўра:

а) камида бакалавр даражасидаги олий маълумот, Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервидаги тажрибали офицерлар (умумий ўрта таълим мактаблари учун);

б) хорижий тиллардан бирининг бошланғич босқичини ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланишни билиши;

в) умумий ўрта (бошланғич) таълим мактаблари учун – таълим соҳасида камида 5 йиллик педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 2 йил иш стажи, 5 йил ҳарбий стаж;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган синфлар ва ихтисослаштирилган мактаблар учун - таълим соҳасида камида 5 йил педагоглик ва 10 йил умумий иш стажи мавжудлиги;

айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган мактаб-интернатлар учун - таълим соҳасида камида 10 йил педагогик стаж ва раҳбарлик лавозимида 5 йил иш стажи талаб этилади.

Қонунчиликда нафақадаги ўқитувчи агар юқоридаги талабларга жавоб берса, директор бўлиб ишлаши мумкин эмас деган қоида йўқ.

Директорни ким лавозимига тайинлайди?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 06.11.2020 йилдаги ПФ-6108-сонли фармонига кўра 2021 йил 1 январдан бошлаб:

умумтаълим муассасалари директорларини лавозимга тайинлаш ҳамда иш берувчининг ташаббусига кўра лавозимидан озод этишнинг Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги, вилоятлар бошқармалари ва Тошкент шаҳар бош бошқармаси томонидан тегишли халқ депутатлари туман (шаҳар) Кенгашлари билан келишилган ҳолда амалга ошириш тартиби жорий этилганини;

умумтаълим муассасалари директорларининг маънавий маърифий ишлар бўйича ўринбосарини лавозимга тайинлаш туман (шаҳар) маънавият-маърифат маркази тавсиясига асосан амалга оширилишини маълум қиламиз.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
160 viewsedited  19:57
Open / Comment
2022-02-27 22:57:35 АЁЛИ ДИРЕКТОР БЎЛГАН МАКТАБДА ТУРМУШ ЎРТОҒИ ИШЛАСА БЎЛАДИМИ?

#Yurist_Xizmati 3272-савол:

ASSALOMU ALAYKUM! AYOLIM MAKTAB DIREKTORI BO'LIB ISHLAYDI. O'ZIM 11 YIL ICHKI ISHLAR BO'LIMIDA ISHLAGANMAN. O'Z XOXISHIM BILAN ISHDAN BO'SHAGANMAN. XOZIRDA MAKTABGA CHYOT (CHAQIRIQQACHA YOSHLARNI TAYYORLASH) VAZIFASIGA ISHGA KIRSAM BO'LADIMI?

ЮРИСТ ЖАВОБИ:


Меҳнат кодекси 79-моддасига мувофиқ ўзаро яқин қариндош ёки қуда-анда бўлган шахсларнинг (ота-оналар, ака-укалар, опа-сингиллар, ўғил ва қизлар, эр-хотинлар, шунингдек эр-хотинларнинг ота-оналари, ака-укалари, опа-сингиллари ва болалари), башарти улардан бири иккинчисига бевосита бўйсуниб ёки унинг назорати остида хизмат қиладиган бўлса, бир давлат корхонасида бирга хизмат қилишлари тақиқланади.

Бироқ ушбу нормани истесно қиладиган ҳолатлар ҳам мавжуд.

Хусусан, Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 11 мартдаги 133-сонли қарори билан тасдиқланган Давлат (акционерлик) корхоналарининг Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 79-моддасида назарда тутилган қариндош-уруғларнинг, агар уларнинг хизматлари улардан бирининг бошқасига бевосита бўйсуниши ёки назорати остида бўлиши билан боғлиқ бўлса, бирга хизмат қилишларини чеклаш қоидаларидан истисно этилиши мумкин бўлган ходимлари Рўйхати белгиланган.

Унинг 6-бандида Барча ўқув ва тарбия муассасаларидаги педагог ходимлар, ўқитувчилар, библиографлар ва кутубхоначилар келтирилган.

Бироқ сизнинг мутахассислигингиз педагогик соҳага тегишли бўлмагани туфайли аёлингиз директор бўлган мактабда ишлай олмайсиз.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
140 viewsedited  19:57
Open / Comment
2022-02-27 22:57:35
"Энг катта ниятим мактабларда бепул овқат бериш. Энг катта ниятим 2 ёшдан қабул қилиш" — Шавкат Мирзиёев

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
120 viewsedited  19:57
Open / Comment
2022-02-27 22:57:34 #Биласизми

МАКТАБНИНГ МАЪМУРИЙ-МЕТОДИК ХОНАЛАРИДА ҚАНДАЙ ЖИХОЗЛАР БЎЛИШИ ТАЛАБ ЭТИЛАДИ?

Қонунчиликка мувофиқ мактабларнинг маъмурий-методик хоналарида қуйидаги жиҳозлар бўлиши лозим:


Фаоллар зали учун:
Овоз кучайтиргич
Уч ўринли кресло
Мажлис столи
Яримюмшоқ стул
Минбар

Ўқитувчилар хонаси учун:
Ўқитувчи столи
Яримюмшоқ стул
Китоб жавони
Журналлар учун жавон
Kundalik.com дастурига ўтган мактаблар учун компьютер жамланмаси

Психолог хонаси учун:
Психолог столи
Яримюмшоқ стул
Ўқувчи столи ва стули
Китоб жавони (кўргазмали қуроллар учун)

Кутубхона учун:
Китоблар учун стеллаж (икки томонлама)
Китоблар учун стеллаж (бир томонлама)
Ўқувчи столи ва стули
Журнал столи
Кафедра столи (китоб тарқатиш учун)
Каталог учун жавон
Яримюмшоқ стул

Тиббиёт хонаси учун:
Тиббий кушетка
Шифокор столи
Биринчи тиббий ёрдам столи
Яримюмшоқ стул
Парда (ширма)
Тиббиёт жавони
Холодильник
Бўй ўлчагич
Тиббиёт тарозиси
Тиббий асбоб-ускуналар

Умумий ўрта таълим муассасалари жисмоний ва юридик шахсларнинг ҳомийлик маблағлари, бюджетдан ташқари маблағлар, маҳаллий ва хорижий ташкилотларнинг грантлари, шунингдек қонун ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан бошқа турдаги зарур жиҳозлар билан ҳам таъминланиши мумкин.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
128 viewsedited  19:57
Open / Comment
2022-02-27 03:53:11
Халқ таълими тизимида "Таълим лидерлари" тайёрланади

Халқ таълими вазирлиги ташаббуси билан А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институти томонидан “МФактор” ҳамкорлигида 26 февраль - 2 март кунлари ўтказиладиган халқ таълими тизимида таълим лидерларини тайёрлашга қаратилган тренинг курсларига старт берилди.

Тренинг курслари тўғрисида кейинги постларимизда батафсил тўхталамиз.

А.Авлоний номидаги илмий-тадқиқот институтининг расмий саҳифаларини кузатиб боринг

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
337 views00:53
Open / Comment
2022-02-27 03:52:32
#RTM_metodistidan
Kelajak insonlardan qanday kasbiy koʻnikmalarni talab qiladi?

Kelajakda kim oʻzini noyob koʻnikmalar majmuasining egasi sifatida koʻrsata olsa oʻsha shaxs muvaffaqiyatga oson erishadi. Xo'sh, bu noyob ko'nikmalar qaysilar? Yangi darsliklarda kasbiy ko'nikmalar qanchalik aks etgan?

Respublika ta'lim markazi Standart va baholash bo'limi metodisti Tajimurad Tursunov ma'lumot beradi:

Batafsil

Kanalga obuna bo'lish:
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
293 viewsedited  00:52
Open / Comment
2022-02-26 20:37:55 ЖАДВАЛЛАР БИЛАН ИШЛАШ ТАЪЛИМ РИВОЖИ УЧУН ХИЗМАТ ҚИЛМАЙДИ

Сўнги пайтларда мактабдаги раҳбар ходимлар саноқсиз жадваллар билан ишлаб банд бўлиб қолгани ҳеч кимга сир эмас. Жадваллар билан машғул бўлиб, кўпчилик асосий лавозим вазифаларини бажариш учун жисмонан улгурмайди.

Педагог ходимлар деярли ҳар куни турли хил кўринишдаги жадвалар билан ишлашга мажбур. Энг ачинарли тарафи шундаки, буларнинг ҳеч бири таълим сифати ёки халқ таълими ривожи учун хизмат қилмайди.

Мисол учун мактабда жиноятчилик ёки ҳуқуқбузарлик содир қилган ўқувчилар ҳақида рақамли маълумот тайёрланиб, уни юқори турувчи ташкилотларга бериш нимани ҳал қилади? Жадвал талаб қилган ташкилот барибир ўша ўқувчига ёрдам беролмайдику.

Ёки бўлмаса, қандайдир ютуқларга эришган ўқувчилар базасини шакллантириш орқали уларнинг ҳаммасини рағбатлантириб ҳам бўлмайдику. Қаси ўқувчиининг ижтимоий ҳолати оғир ёки жиноятчиликка мойиллиги бор ёки йўқлигини таълим муассаси раҳбариятининг билишининг ўзи етарли эмасми. Барибир сўрлаган маълумотлар берилгани билан ҳеч ким уларга ёрдам бермайдику.

Ёки сиз бирор мартта кам таъминланган, ҳуқуқбузарлик содир этган, ота-онаси ажрашган ёки чет элга кетган ўқувчига юқори ташкилотлардан келиб, айнан мактаб маъмурияти берган жадвал асосида бирорта масъул амалий ёрдам берганини кўрганмисиз?

Саноқсиз рақамлар билан ишлаш ҳеч нимани ҳал этмайди. Бу жадваллар қўлдан-қўлга ўтади, охирги борадиган жойига етиб борганда эса ўз аҳамиятини йўқотади ва яна янги кўринишдаги жадвал ўйлаб топилади. Энг ёмони буларнинг барчаси қоғозларда қолиб кетади.

https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
699 viewsedited  17:37
Open / Comment
2022-02-26 11:37:39
#Биласизми

Ҳар бир мактабдаги бир нафар жисмоний тарбия ўқитувчисининг лавозим маошига 20 фоиз миқдорида устама тўлаш орқали маҳаллаларга "спорт тарғиботчиси" сифатида бириктирилади.

Каналга уланиш
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
1.0K viewsedited  08:37
Open / Comment
2022-02-25 16:15:11
ЭЪЛОН! ОНЛАЙН-МУЛОҚОТ!

Бугун, 25 февраль куни, куни соат 17:00 дан 18:00 га қадар каналимиз ходимлари иштирокида навбатдаги онлайн мулоқот ўтказилади.

Мулоқот телеграмнинг овозли чат хизматидан фойдаланган ҳолда ташкил этилади.

Мулоқот давомида Мурожаатлар юбориш жараёнлари ва ОНЛАЙН РЕПЕТИЦИЯларнинг ташкил қилиниши ҳамда унда иштирок этиш тартиби тўғрисидаги саволларга жавоб берилади.

Каналимиз ходимларига бевосита мавзу бўйича савол ёки таклифларингизни @pkatdi_bot орқали #савол хештеги билан юборишингиз мумкин. Саволларга овозли чат давомида жавоб қайтарилади.

Каналимизга аъзо бўлинг ва барча янгиликлар билан биринчилардан бўлиб танишинг!


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
203 views13:15
Open / Comment
2022-02-25 16:13:35 Ҳурматли математика фани ўқитувчилари ва методистлари!

Сиз учун математика фанини ўқитишда илғор халқаро тажрибани ўрганиш учун ажойиб имконият!

Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси, Бухоро Давлат университети, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси В.И. Романовский номидаги математика институти, Финляндия ташқи ишлар вазирлиги Финляндиянинг Ўзбекистондаги фахрий консуллиги билан ҳамкорликда Финляндиялик математика фанини ўқитишдаги илғор мутахассислар иштирокида семинар-тренинг ўтказилади.

Ушбу семинар-тренингга барча математика фанини ўқитишга бефарқ бўлмаган устоз ва мутахассисларни таклиф этамиз.

Семинар-тренингни Бухоро давлат университетининг расмий Youtube каналида кузатишингиз мумкин.

Санаси: 26 февраль 2022 йил

Вақти: 13:00

Ҳавола: https://www.youtube.com/c/BuxDUuzedu


https://telegram.me/joinchat/AAAAAEDksFCx3UHCy2rNlA
174 views13:13
Open / Comment