2021-07-09 08:47:42
#китобдан #парча
«Сиз бунчалар гўзалсиз, гўзаллигингиз манбаи қайдадир?» - деб сўрамоқчи бўлди.
«Ҳуснимни ортиқча кўкларга кўтаряпсиз. Ҳамма қатори бир ота-онанинг бир суюкли қизиман».
«Мен ҳали сиз каби гўзални кўрган эмасман, назаримда, сиз асло оддий бир ота-онанинг оддий бир қизи эмассиз», - эътироз билдирмоқчи бўлди.
«Кўп кунлар беҳуш ётдингиз ва ўзингизга келгач илк бор кўрганингиз менман. Шy cабаб кўзингизга бўлакча кўринадурман».
«Сиз ёлғизмисиз?»
«Ёлғизман...»
«Мен ҳам ёлғиз. Шу ҳолатимда сизни алаҳсирашларга лиммо-лим ўша тушларимга-да олиб кетишни истайман».
«У ерларда нима қиламан?»
«У ерларда фақат иккимиз бўламиз. Зимистонимга нур олиб кирасиз».
«Кейин-чи?»
«Мени даволайсиз, ичимдаги зулматни, ниҳоят, қувиб соласиз».
«Ундан ҳам кейин-чи?»
«Иккимиз узоқ-узоқ йиллар бахтли бўламиз!»
«Ээ, бор-э, аравени торт! Ман бу ерда ҳали ипотекани тўлашим кере, қаторлашиб турган ану жулдирвақаларри боқишим кере, сани алаҳсирашларингда сандирақлаб юришга вохтим йў-ў мани, билдинг!»
Кимдир бошидан муздек сув қуйиб юборгандай бўлди. Аланглаб атрофга қаради...
Шарифжон Аҳмедов, «Бир тушнинг эврилишлари» @akademnashr
Aloqa | Instagram | Facebook
Twitter | Tiktok | Youtube
1.6K views05:47