2021-06-22 08:19:05
#китобхон_мулоҳазалари
Бизнинг уйда ҳеч ҳам мушук бўлмаган, ҳайвон бўлмаган ўзи деярли. Аям истамаган чунки. Шунинг учунми мушукларни у қадар севмасдим, яъни меҳрим уйғонмаган. Қўрққанман ҳам очиғи. Аммо мен икки кун ичида, бу даражада , мушукларни севиб қоламан деб ўйламагандим. Нима қилсам, мушук боқиб олсам, аям рухсат берармикин?!
Қисса жуда-жуда қизиқарли, вақт қандайин ўтганини билмай қолдим, ҳатто. Ўзига яраша мазмунга ҳам эга, албатта. Ҳақиқий саргузашт китоб. Болаларга ҳам, катталарга ҳам бирдек тавсия қила оламан.
Ниманидир юракдан истасанг, албатта у амалга ошади, дейишади. Амалга ошди. Бу китобни ўзимда бўлишини истагандим. Энг қадрли китобларим сафидан жой олади бу китоб. Ҳечкимга ўқишга ҳам бериб туролмайман, ажабланманг! :)
Парвина Жамшидовна, китобхон; @akademnashr
Aloqa | Instagram | Facebook
Twitter | Tiktok | Youtube
665 views05:19