Get Mystery Box with random crypto!

«Аkademnashr» nashriyoti

Logo of telegram channel akademnashr — «Аkademnashr» nashriyoti А
Logo of telegram channel akademnashr — «Аkademnashr» nashriyoti
Channel address: @akademnashr
Categories: Literature
Language: English
Country: Uzbekistan
Subscribers: 4.61K
Description from channel

«Akademnashr» nashriyotining rasmiy kanali
Мutolaa qiling!
Оnlayn buyurtma: t.me/akademsavdo
Tel: 99 433-16-77
Manzil: https://maps.app.goo.gl/VcqwAHTqhVTkZLUFA
Ish vaqti: 9:00 ›› 18:00 (Dushanba - Juma)
Aloqa: @akademnashr_bot

Ratings & Reviews

2.75

4 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


serobov
serobov


The latest Messages 79

2021-04-26 19:11:46
#вақт_учади

Юрагимнинг энг оғир жароҳати – бекор ўтган бир дақиқамдир.

Лев Толстой

@akademnashr
4.7K views16:11
Open / Comment
2021-04-22 18:54:26
Моҳи Рамазонда эшигингиз тутқичига шундай совғани қистириб кетишса... хазина топгандек қувонасиз-а!

Биз ҳам тайёрлаган китобимиз узоқ йўлни "босиб ўтиб", босмадан чиққач сиздан кам суюнмаймиз.

Миллат болаларига миллат мунавварининг китобини муқаддас ойда туҳфа этганимиздан шодмиз!

Ҳар бир ойингиз маърифат, илм ойига айлансин!

@akademnashr
5.9K views15:54
Open / Comment
2021-04-22 11:56:15
"Маданият ва маърифат" телеканалининг "Мундарижа" кўрсатувида болаларнинг севимли китобига айланиб бораётган "Мушуклар маликаси Минуш" ҳақида лавҳа берилди. Бунинг учун кўрсатув муаллифи Мафтуна Усмонжоновага алоҳида ташаккур айтамиз.

"Академнашр" ўқирманларга энг сара асарлар таржимасини тақдим этишдан ҳамиша мамнун!

@akademsavdo
4.5K viewsedited  08:56
Open / Comment
2021-04-21 09:12:12
#яхши_янгилик

Эшитгандирсиз, ҳукумат қарорига кўра, энди IELTS имтиҳони учун харажатлар давлат томонидан қоплаб берилиши мумкин. Шарти шуки, имтиҳон топширувчи 31 ёшга тўлмаган бўлиши ва имтиҳондан юқори балл олиши керак.

Ёш чегараси-ку маълум, аммо юқори балл олиш масаласи-чи! Ҳамманинг ҳам қўлидан келавермайди. Сўз бойлиги ҳаминқадар бўлса – listening, reading, writing, speaking'га албатта таъсир қилади.

Шундай экан, энг аввал, луғат бойлигини оширинг! Янги сўзларни ўрганинг!

Мабодо, манба топишга қийналсангиз, "IELTS Vocabulary" бор.

Китобдан:
– сўзнинг асос ва қўшимчалари;
– турли иборалар;
– тартибланган луғат билан ишлаш;
– префикслар;
– intermediate/advanced даражадаги сўзларнинг мингдан ортиғи ўрин олган.

Имтиҳон пули кимгадир арзимас сумма, аммо бошқа учун ечимсиз муаммолиги аниқ. Шу боис, тайёр имкониятдан вақтида фойдаланинг! Шарти – керакли манбани ўқинг!

Нархи: 20 000 сўм
Харид: @akademsavdo
Алоқа: +998 99 433 16 77

Буюртма бутун Ўзбекистон бўйлаб етказиб берилади.

@akademnashr
4.8K views06:12
Open / Comment
2021-04-20 19:26:21
#шеър_вақти

Ёмғир ёғиб чиқди тун бўйи,
Тонг оқарди, тинмади ёмғир.
Бузилгандек осмоннинг уйи –
Ерга қараб йиғлайди оғир.

Мен хонамга киргайман алҳол,
Юрагимда кўҳна андуҳлар.
Деразамга урилар шамол,
Қайдасан сен? Қайда ул руҳлар?

Рауф Парфи Ўзтурк

@akademnashr
2.6K views16:26
Open / Comment
2021-04-20 13:10:14 ​​Асар яраларкан, муаллиф қалби қўрига беркитган сарлавҳа/номни авайлаб, асраб юради. Айрим асарларнинг сюжетдан аввал номи, ёки аксинча, бутун бошли китоб ёзиб бўлингандан сўнггина нима деб аталиши хаёлга келади.

Ўчириб, таҳрирлаб, "қайчилаб-қирқиб" ёзувчи китобига юзлаб вариантлар орасидан якуний – якто номни танлайди.

Биз севиб ўқиган айрим асарлар ҳам аввал бошда мутлақо бўлак номда бўлганини ҳеч эшитганмисиз? Масалан:

Г.Г.Маркеснинг "Ёлғизликнинг юз йили" романи – "Хонадон" деб аталган. Бироқ муаллиф бу номдан тезда воз кечган.

Ф.С.Фицжералднинг "Буюк Гетсби"си – "Қизил, мовий ва оқ ранг остида" номида берилиши керак эди. Лекин асар мутлақо бошқа номда чоп этилади.

Ж.Оруэллнинг машҳури жаҳон "1984" романи "Европадаги сўнгги инсон" деб аталган. Нашриёт тугул, муаллифга ҳам сира ёқмаган сарлавҳага дарҳол қизил чизиқ тортилади.

Льюис Кэроллнинг "Алиса мўжизалар мамлакатида" асари дастлабки қўлёзма матнда "Алиса ер ости дунёсида" деган ном билан нашриётга топширилган.

Владимир Набоковнинг "Лолита"си эса "Денгиз бўйидаги қироллик" дея аталган. Кейинчалик муаллиф фикри ўзгариб, асарга мос сарлавҳа танланади.

– Кўпчилик севиб ўқийдиган "Андиша ва ғурур" (Жейн Остин) "Илк таассурот" деган ўта сентиментал номда нашриётга келтирилади. Бироқ нашриёт ўқувчилар бундай сарлавҳадаги китобни ўқимаслигидан хавфсираб, уни 16 йил ғаладонда сақлайди.

Рэй Брэдберининг "Фаренгейт бўйича 451 даража" асари илк бошида муаллифнинг "Ўт ўчирувчи" ҳикояси асосига қурилган. Аммо сарлавҳада бошқа йўлдан кетилган.

Мабодо, бўлажак ёзувчи бўлсангиз, чиқаражак китобингизга илк танлаган номларингизни асраб қўйинг. Кун келиб, бошқа асарларга ғоя/фикр/илҳом берса, ажабмас!

@akademnashr
5.0K views10:10
Open / Comment
2021-04-20 07:02:15
ОҲ, БОНКАЛАР БИЗНИ БАРБОД ЭТДИ
– Шундайми? Албатта, йўқ. Бас, нима бизни барбод этди?
Нодонлик, ҳисобсизлик.
Тўғриси, ақл ва тарбиясизлик бизни барбод этди.

Бонка сабаби ила яҳудий, армани ва бошқалар давлатлик бўлур. Биз бўлса, билъакс давлатимиздан, мулк ва обрўйимиздан айрилармиз. Чунончи, қўлдаги бор нимарсамизни тўй ва азаға, беҳуда одатларға сарф этармиз. Кўрпамизга қараб оёқ узатмаймиз.

Қарз ила иморат, тўй, фисқ ва бойлик қилармиз. Исроф қилармиз. Бу сабаб ила фақирлик даражасинда тушуб, сўнгра бонкадан додҳохлик қилармиз.

Маҳмудхўжа Беҳбудий
Танланган асарлар 1-жилд

@akademnashr
3.1K views04:02
Open / Comment
2021-04-19 20:20:44 ​​“Номзодлар офис дастурларидан мустақил фойдалана олиши керак!”

70 фоиз бўш иш ўринлари ҳақидаги эълонларда айнан шу талабни кўришингиз мумкин.

2020 йил барчамизга шу вақтга қадар амалга оширган ишларимиз, тўплаган тажрибаларимиз етарли эмаслигини кўрсатиб қўйди. Турмушимизнинг барча жабҳалари рақамлашиб бормоқда. Бунга қаршилик қилиш натижасида "жарликка қулаш" ёинки замонга мослашиб, энг талабгир соҳаларда мутахассисга айланиш мумкин.

Рақамли касбларни ўрганишни ва яхши даромад қилишни истаганлар учун нашриётимиз бир қанча китоблар чоп этишга улгурди. Ушбу китобларни ўрганиш давомида сиз IT соҳасига қадам ташлаган ёки ушбу йўналиш бўйича тўплаган билимларингизни янада мустаҳкамлаган бўласиз.

Microsoft Excel китоби орқали сиз жадваллар билан ишлаш бўйича энг оммабоп дастурнинг барча зарур имкониятларини ўрганасиз. Унда берилган машқлар орқали олган назарий билимларингизни амалиётда мустаҳкамлаб борасиз. Бу эса рақамли технологиялар ва дастурлашдан иборат пиллапояга сиз томондан ташланган дастлабки қадам бўлади.

Замон билан ҳамнафас бўлинг, ўзингиз учун энг замонавий иш ўринларини кафолатланг!

Китоб номи:
"Microsoft Excel" Амалий қўлланма
Муаллиф: Б. Болтаев ва бошқалар
Нархи: 30.000 сўм
Харид: @akademsavdo
Алоқа: +998 99 433 16 77

@akademnashr
2.5K viewsedited  17:20
Open / Comment
2021-04-16 07:11:33 «Аkademnashr» nashriyoti pinned a photo
04:11
Open / Comment
2021-04-16 07:01:16
#янги_нашр #сотувда

Миллат ходими, ХХ аср миллий уйғониш даври адабиётининг буюк намояндаси, "матлаби – Ватанга қўлидан келгунча хизмат этмак" бўлган Маҳмудхўжа Беҳбудийнинг танланган асарлари чоп этилди!

Икки (2) жилдга адибнинг:
– бадиий асарлари;
– ижтимоий-сиёсий ва маърифий;
– адабий-танқидий;
– иймон-эътиқодга оид мақолалари;
– саёҳат хотиралари;
– туркум мақолалари;
– хатлар ва замондошлари хотираси жо бўлган.

Китобнинг 1-жилдида адиб таклиф этган сиёсий лойиҳалар, унинг маҳаллий ва "Улфат", "Таржимон", "Шўро" каби хорижий нашрларда босилган мақолалари, айрим архив материаллари илк бор эълон қилинмоқда.

ХХ асрнинг долғали йилларида умри кечган, маънавий мероси авлодларнинг шуури, тафаккурини тўлдираётган, аммо қабри, мангу маскани қаердалиги ҳамон номаълум миллат мунавварининг танланган асарлари ўқирманларга муборак бўлсин!

Китоб номи: "Маҳмудхўжа Беҳбудий. Танланган асарлар"
Муқова: қаттиқ, 1-жилд – 512 бет; 2-жилд – 312 бет
Нархи: 70.000 сўм (иккала жилд)
Харид: @akademsavdo

@akademnashr
6.6K views04:01
Open / Comment