Get Mystery Box with random crypto!

«Аkademnashr» nashriyoti

Logo of telegram channel akademnashr — «Аkademnashr» nashriyoti А
Logo of telegram channel akademnashr — «Аkademnashr» nashriyoti
Channel address: @akademnashr
Categories: Literature
Language: English
Country: Uzbekistan
Subscribers: 4.61K
Description from channel

«Akademnashr» nashriyotining rasmiy kanali
Мutolaa qiling!
Оnlayn buyurtma: t.me/akademsavdo
Tel: 99 433-16-77
Manzil: https://maps.app.goo.gl/VcqwAHTqhVTkZLUFA
Ish vaqti: 9:00 ›› 18:00 (Dushanba - Juma)
Aloqa: @akademnashr_bot

Ratings & Reviews

2.75

4 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

1

2 stars

1

1 stars

1


serobov
serobov


The latest Messages 74

2021-06-12 10:57:07
#иқтибос

«Одамлар ўзларини макон ва замон ичра адашган каби ҳис этдилар. Улар чиндан замон ичра адашгандилар-илло, келажак ва ўтмиш адоқсиз экан , «қачон» деган савол ҳам мавжуд эмас. Одамлар чиндан макон ичра адашгандилар-Илло, ҳар қайси мавжудот чексиз улкан ва чексиз кичик моҳиятдан бир хил масофада узоқликда экан, демак, «қаерда»ҳам мавжуд эмас». 

Хорхе Луис Борхес, «Ал-Муҳтасимга яқинлашув»

@akademnashr
1.1K views07:57
Open / Comment
2021-06-11 11:47:44
#акция #улгуриб_қолинг

Абдураҳмон Иброҳимнинг «Ғир-ғир шабада» китобини сотиб олсангиз, муаллиф «Мозийдан келган меҳмон» китобини совға қилмоқда.

Совғалар сони чегараланган!

Нархи: 17 000 сўм
Харид: http://t.me/akademsavdo

@akademnashr
3.2K views08:47
Open / Comment
2021-06-11 09:59:31
#факт #кузатув

95% инсонлар дақиқасига 210 сўз ёки 2 дақиқада 1,5 саҳифа китоб ўқийдилар.

Хўш, сиз бу тоифага кирасизми?

@akademnashr
1.2K views06:59
Open / Comment
2021-06-10 09:07:30
1.6K views06:07
Open / Comment
2021-06-09 16:23:25 #сўровнома

«Академнашр» нашриётида чоп этилган қайси китобни сиз ўзингиз учун энг севимлиси деб ҳисоблайсиз?

Изоҳларда ёзиб қолдиринг..

@akademnashr
669 views13:23
Open / Comment
2021-06-09 09:54:42
#иқтибос

​​«Сен дунёга келиб нима орттирдинг; умрингнинг сўнгги дақиқаларида нималарни ўйладинг; агар тўйқисдан мўжиза рўй берса-ю, сенга қайтадан яшаш насиб этса, умрингни яна шундай ўтказармидинг; дунёдан рози кетдингми; одамлардан рози кетдингми; биз сени тушундикми; биз сени тушунишга уриндикми; сен ўша олис-олис, биз бўлмаган жойлардан нималарни изладинг; сен бизга ачинмадингми; сен ёлғиз эдингми...»

Абдуқаюм Йўлдош, «Пуанкаре»

@akademnashr
466 views06:54
Open / Comment
2021-06-08 16:09:10 ​​#тақриз #китобхон_мулоҳазалари

«Фикрлаяпсанми демак мавжудсан», - Мурод Човушнинг «Ҳеч» асарини ўқиб тугатгач, бу фикрлар нақадар хато эканлигига амин бўлдим. Инсон фикрлаяптими демак у мавжуд эмас. У реалликдан ташқарида. Фикрлайдиган инсон «Ҳеч»дир. Фикрлайдиган инсон жамиятнинг кўричаги, рудимент органи. Фикрлайдиган инсонлар фикрсизлар жамиятида «ҳеч»дир. Тафаккур қилмаслик бир карра ўлим бўлса, фикрлаш минг бора ўзни ҳалок қилмоқ, «Ҳеч» бўлмоқдир.

Ўзбек адабиётига янги қонлар кириб келаётгани, замондош ижодкорларнинг асарларидан билса бўлади. «Ҳеч» феноменал асар. Қайсики ўзбек зиёлиси феноменини ёритувчи асар. Фикрлашдан нарига ўтмайдиган, реал ҳаракатлар учун умри қисқалик, қўрқувни енгиш учун эса ҳали жуда ёшлик қиладиган ўзбек зиёлиларининг феномени.

«Ҳеч» асарида маҳзунлик, фикрлар тарқоқлиги қандайдир шизофреник тасвирлар голуцинацияси билан қоришган инсон образи орқали ёритилган. «Ҳеч» асари ўз йўлини топа олмаётган, йўл топишга имкон ҳам топа олмаётган, аслида йўлнинг ўзи ҳам мавжуд бўлмаган бир жамиятнинг ўгай фарзандлари ҳақида битилган юксак санъат асаридир. «Ҳеч» асарини бу замонда тушунмайдилар. «Ҳеч»ни тушунмоқ учун яна юз йил керак бўлади.

«Ҳеч» асарида тасвирланган образлар осмондан тушган эмас. Улар бизнинг орамизда яшаётган буюк бир зулм остида қолган, буюк истеъдод эгаларидир. Қаҳрамонлар ҳаракати, ҳаёллар қоришиғи билан ўқувчини оғир руҳий зарбалар остида қолдиради. Зеро қаҳрамонларни ҳаёт ҳам шундай оғир руҳий зарбалар остида қолдирган.

Неъмат ичида бўлганлар, ўзлари нимага эга эканликларини билмаганларидек, зулм остида бўлганлар ҳам қандай зулм остида эканликларини англай олмайдилар.

Равшан Бурхонов, китобхон

@akademnashr
682 views13:09
Open / Comment
2021-06-08 11:20:45 ​​#тақриз

Андрей Платоновнинг социалистик руҳдаги "Жон" асари 1930-чи йиллар охирларида ёзилган бўлиб, фантастик жанрдаги асарлар қаторига киради. Асар ўқувчига ҳаётдан тамомийла умидини узган, бутун умр қийинчиликлардан боши чиқмаган, ҳаёт калтакларидан "ҳушини" йўқотган, ҳеч кимга керак бўлмаган ва жонидан ортиқ ҳеч нарсаси қолмаган туркман халқи қисмати тўғрисида сўзлаб беради. Муаллифнинг ёзишича, "жон" сўзининг туркман тилидаги маъноси "бахт қидираётган қалб" экан.

Андре Моруа ўзининг машҳур "Нотаниш Аёлга Хатлар" асарида, дунёда энг кам учрайдиган севги бу "беминнат севги", яъни бир инсон ўз севгиси эвазига иккинчи инсондан ҳеч нима талаб қилмаслиги, деб таъкидлайди. Қуйидагиларни ўқишингиздан аввал "севги" сўзини фақатгина қиз ва йигит ўртасидаги ишқий муносабат сифатида кўрмаслигингизни илтимос қилиб қолган бўлар эдим. Демак, бундай соф севгига эга бўлган ёки, тўғрироғи, эга бўла олган инсонлар ўз қизиқишлари, эхтиёжлари, истаклари, орзулари, принциплари ва, ҳаттоки, ўз ҳаётидан ҳам қолганларникини устун қўяди. Бир инсонни беминнат сева олганларга мисол қилиб ота-онанинг ўз фарзандига бўлган севгисини келтиришимиз мумкин: жонини ҳам фарзанди учун фидо қилишга тайёр бўлган ота-она ўз фарзандидан арзимас ёрдам сўрашга тортинади, чекинади.

Бундай гўзал севгига яна бир мисол қилиб, француз ёзувчиси Оноре де Бальзакнинг "Даҳрийнинг Ибодати" қиссасидаги 40-ёшлар атрофида бўлган Буржанинг ёш йигит Депленга бўлган севгисини кўрсатиш мумкин. Буржа ўзининг бирламчи эхтиёжларидан ҳам Депленнинг иккиламчи эхтиёжларини устун қўйган эди. Сиз бундай фидокорликларга қодирмисиз?

Моруа-ю Бальзакнинг А. Платоновнинг "Жон" асарига қандай алоқаси бор, ахир тақриз бу асар ҳақида эди-ку, деб ҳайрон бўлаётган бўлсангиз, "Жон" асарида ҳам Моруа ва Бальзак ўз асарларида аниқ таърифлаб ва маҳорат билан тасвирлаб берган ўша нодир ва беминнат севгининг яна бир мисолини кўришингиз мумкин.

Яшамаётган ва яшашга ҳоли қолмаган; шунчаки мавжуд бўлган Жон халқи бир инсоннинг беминнат севгиси ёрдамида яна ҳаётга қайтади. Унинг тинмай қилган ҳаракатлари ва уринишлари натижада уларда ҳаётга бўлган ишончи, умиди қайтадан тикланади. Уларнинг қалбларидаги барча дардлари, яраларига бир инсоннинг севгиси малҳам бўла олади ва айнан ўша инсон ёрдамида уларнинг "бахт қидираётган қалблари" ўз орзуларига эришади.

Жон халқига умид ва ҳаёт бера олган инсон ким эди, у тўсатдан қаердан пайдо бўлиб қолди ва бу, бир халқнинг машаққатли бўлсада, одатий ҳаётини тасвирлаган, асар нега фантастик асарлар қаторига киради, асарни ўзингиз ўқиганингизда билиб олишингиз мумкин.

Муштари Мамадалиева

Обуна бўлинг: @akademnashr
924 viewsedited  08:20
Open / Comment
2021-06-07 10:58:16 ​​***

- Бу дунё ўзи шундоқ ҳам бошқа янгиликларга тўла-ку! Мана, уруш ва жанжаллар, жиноят ва қотилликлар. Шунча кулфатлар ичида ўралашиб қолган одамлар ширинтой мушуклар ва янги япроқ чиқараётган куртаклар ҳақида ҳам ўқишса, яхши бўларди деб ўйлагандим...
- Мени тўғри тушун, Тиббе. Уруш ва қотилликлар ҳақида ёзишинг шарт эмас. Жимитдек шаҳарчамизда янгиликлар тиқилиб ётибди. Кўзингни каттароқ очиб, уларни излаб топа олсанг бўлгани. Лекин бунинг учун ҳам шижоат керак. Сенинг бўлса, ҳалиям тортинчоқлигинг қолмади-қолмади. Одамлар орасига киришдан қўрқасан, янгиликларни сўраб-суриштиришга ҳалиям юрагинг дов бермайди. Сенга фақат мушуклар бўлса-бўлгани!

Анни Шмидт, "Мушуклар маликаси Минуш" китобидан

@akademnashr
1.3K views07:58
Open / Comment